Главная » Сўнгги хабарлар

Новости


МакГрегор Мейвезерни "нокаутга учратди"


Енгил вазнда UFC чемпиони ирландиялик Конор МакГрегор ўзининг Twitter'даги саҳифасида бокс бўйича беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони енгилмас Флойд Мейвезерни нокаутга учратгани акс этган расмни жойлаштирди.

Ушбу расмда 2та чемпионлик камарини кўтариб олган МакГрегор Мейвезерни нокаут қилгани тасвирланган. 

Эслатиб ўтамиз, МакГрегор ва Мейвезер айни дамда бир-бирини жангга чақирмоқда, бироқ жанг ўтказиш бўйича ўтказилган музокаралар якунига етмаган.


Admin | 14 Янв 2017 (16:53) | 1409 | | 0


DJ Piligrim имиджини тубдан ўзгартирди


Экстремал тажрибаларни ўзида синаб кўришни хуш кўрувчи хонанда DJ Piligrim имиджини тубдан ўзгартирди. 

Хонанда ўзининг сартарошхонада ўтиргани акс этган суратини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаб, имиджини қандай ўзгартиришини башорат қилган интернет фойдаланувчиларининг 10 нафарига янги альбомини совға қилишини маълум қилди. 

Бироздан сўнг эса хонанда сочлари сариққа бўялган кўринишидаги суратини эълон қилди ва имиджини тўғри башорат қилган мухлисларига мурожаат қилиб, улардан шахсий хабар орқали ўзи билан боғланишини сўради.


Mirkarimoff | 13 Янв 2017 (22:54) | 1336 | | 0


Президент Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячиларига байрам табригини йўллади


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига байрам табриги

Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари! 

Қадрли юртдошлар! 

Шу кунларда бутун халқимиз мамлакатимиз ҳаётидаги буюк тарихий санани байрам қилмоқда. Яъни, Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги юртимизда кенг нишонланмоқда. 

Ана шу қутлуғ айём билан ўз ҳаётини Ватанни ҳимоя қилишдек энг улуғ ва олижаноб ишга бағишлаган сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни чин қалбимдан самимий табриклайман. 

Бугун, мана шу шонли байрам кунида буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотирасига барчамиз яна бир бор ҳурмат бажо келтирамиз. Ўтган 25 йил давомида Қуролли Кучларими ... Читать дальше »


Mirkarimoff | 13 Янв 2017 (22:53) | 407 | | 0


Фолбинга ишонган аҳмоқ!


Умрим бино бўлибдики, фолга ишонмаганман. «Фол» сўзини тескари ўқинг, қанчалик қўшиб гапиришларини тушунасиз-қўясиз. Хотиним эса қаерда бирор фолбинни эшитса, бориб фол очтириб келади. Бора-бора унинг ҳаётида фол учун мавзунинг ўзи қолмади. Бир куни мўйловли фолбин аёл: «Илтимос, ҳаётингизда бирор воқеа бўлмагунча, бир ойча келмай туринг, келинжон» деса ҳам, сабри чидамай уч кундан сўнг лўкиллаб борибди. Қаттиқроқ йўталгандим. «Эрим кеча йўталди, шунга фол очинг», демоқчи бўлган-да. Биласиз, фолбин зотига маълумотларни жинлари етказиб туради. Жинлар хотинимни узоқдан таниб, «Ие, анави бефаросат яна келаяпти! Бир ҳафтадан кейин ўласан деворайлик! Балки шу билан қутулармиз!», дейишибди…

Ишдан қайтсам, хотин тўшакда ётибди. «Куним битди, дадаси! Ниятингизга етиб, бошқа хотин оласиз-ов!» деб дийдиё қилди. Мен ҳам соддаман-да. «Хотиним ўлса, кимга уйлансам экан?» деб ўйлашга тушиб кетибман.

&nd ... Читать дальше »


Mirkarimoff | 13 Янв 2017 (21:13) | 933 | | 0


“Синаб кўр ва ғолиб бўл!” Лола ўзини бошқа соҳада синаб кўрмоқчи


Айни пайтда саёҳат қилаётган хонанда Лола ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали касбини ўзгартириш ниятида эканлигига шама қилди.

“Ҳаётингизда ҳеч шундай бўлганми, умр бўйи бир иш билан шуғулланасиз, уни севасиз, юксак марраларни ва яхши натижаларни эгаллайсиз. Яхши даромад топасиз, сизга бошқа ҳеч нарса керакмасдек, шунчаки оқим бўйлаб сузиш ва белгиланган йўналишда давом этиш керакдек туюлади. 

Бироқ, кунларнинг бирида англаб етасизки, бу касб сиз келажакдаги 10 йилда шуғулланишни, ҳаётингиз ва вақтингизни бағишлашни истаган соҳа эмас.

Сиз ўзингизга бошқа нимадир, умуман ўзгача нарса кераклигини англайсиз.

Асосийси эса, сиз ўзгаришлардан, ўзингизни бошқа соҳада синаб кўришдан,ишни нолдан бошлашдан, ўсиш ва янги соҳани эгаллашдан, олдинга интилишдан, курсни ўзгартиришдан қўрқмаслигингизни тушунасиз.  Биз ахир синаб кўрмасдан нимага қодирлигимизни билмаймиз. 

Бу ажойиб туйғу, сизга айтсам! Агарда у сизда уйғонган бўлса, ... Читать дальше »


Mirkarimoff | 12 Янв 2017 (22:21) | 867 | | 0


Райҳон: “Озодбек Назарбеков билан дуэт куйлаганимдан афсусланаман”


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева февраль ойида бўлиб ўтадиган концерт дастурига қизғин равишда тайёргарлик кўрилаётганини билдирди. Жумладан, хонанда янги концертда бир нечта янги дуэтлар куйланиши ва уларнинг ўтган йилги концертлардаги дуэтлардан фарқи ҳақида “Sayyod.com” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

“Юбилей концертимда бир нечта дуэт тароналар ижро этилди. Ҳар бир блокдан дуэт тароналар ўрин олди. Биз шошиб ишладик. Шунинг учун ҳам дуэтлар хит даражасига кўтарилмади. Ҳар бир концертимдан сўнг йўл қўйилган хатоларни ўрганаман ва уларни келгуси йилларда такрорламасликка уринаман. Хит бўлмаган дуэт тароналар бизнинг катта хатоимиз. Масалан, Улуғбек Раҳматуллаев билан куйланган янги йўналишдаги дуэт кутилган натижани бермади. Қўшиқ мухлислар томонидан ўйлаганимиздек яхши кутиб олинмади. 

Шунингдек, мен Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков билан куйлаган дуэтимдан ҳам афсусланаман. Бу фалсафий маънода ... Читать дальше »


Mirkarimoff | 12 Янв 2017 (22:18) | 2140 | | 0


Гўзаллик танлови ғолибасининг юзига кислота сепиб юборишди


Италиянинг “Мисс Романья” номли гўзаллик танлови ғолибаси 28 ёшли Жессика Нотаро собиқ севгилиси томондан юзига сепилган кислота туфайли оғир аҳволда касалхонага ётқизилди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Воқеа курорт шаҳарлардан бири бўлган Римини шаҳрида рўй берди. Қизнинг собиқ севгилиси, 29 ёшли, асли келиб чиқиши Кабо-Вердедан бўлган Эдсон Таварес уни уйи олдида пойлаган. Қиз кўчага чиққанда юзига кислота сепган. Оқибатида Жессика оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Унинг юзи, оёғи, сони куйган. Ҳозирда унинг кўзига, кўриш қобилиятига зиён етмаган, деб ҳисобланмоқда.

Эдсон Таварес қамоққа олинган. Жессика бундан илгари ҳам Эдсоннинг қўпол ҳаракатлари тўғрисида полицияга мурожаат қилган. Улар маълум муддат бирга яшашган. Бундан бир йил муқаддам қиз муносабатларга чек қўйган. Шундан кейин Эдсон қизнинг орқасидан пойлаб, қасд олишини айтиб, қўрқитган. Жессика Нотаро 2007 йилда “Мисс Романья” гўзаллик танловида ғал ... Читать дальше »


Mirkarimoff | 12 Янв 2017 (22:16) | 1331 | | 0


Россия элчиси қотилининг жасади 3 ҳафтадан бери ўликхонада эгасиз қолди


Туркия полициясининг собиқ ходими, Россия элчиси Андрей Карловни Анқарада отиб ўлдирган қотил Мевлют Мерт Алтинташ номсиз қабристонга дафн этиладиган бўлди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Маълумотларга кўра, жиноятчининг яқинлари унинг жасадини ўликхонадан олиб кетишдан бош тортди. Улар 15 кун мобайнида жасадни олиш ҳуқуқига эга бўлсалар-да, 3 ҳафтадан бери ҳеч ким жасадни олиб кетмади. Шу сабабли қотилнинг жасадини дафн этиш масаласи маҳаллий муниципалитет вакиллари билан муҳокама этилди.


Mirkarimoff | 12 Янв 2017 (22:15) | 692 | | 0


Ҳалима Ибрагимованинг фарзанд кутаётгани ростми?


Суратда жажжи қизалоқнинг оёқчалари акс этган ва Ҳалима Ибрагимова унинг остига “Яқинда бахт”, дея изоҳ қолдирган.

Шоу-бизнес оламидаги ижодкорларнинг шахсий ҳаёти доимо мухлислар учун қизиқ бўлиб келган. Актриса Ҳалима Ибрагимованинг айни вақтдаги ҳаёти, аниқроғи, унинг Instagram ижтимоий тармоғига жойлаган фотосурати ва унга қолдирган изоҳи кўплаб гап-сўзларга сабаб бўлди.
 
Гап шундаки, суратда жажжи қизалоқнинг оёқчалари акс этган ва Ҳалима Ибрагимова унинг остига “Яқинда бахт”, дея изоҳ қолдирган. Буни кўпчилик Ҳалима Ибрагимованинг ҳомиладорлигига йўйди ва табриклар битилган изоҳлар қолдиришди. Бу вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Ҳалима Ибрагимова билан боғландик.
 
“Аслида бахтни ҳамма ҳар ҳил қабул қилади. Мен ҳам бахтни ана шу суратдаги тасвир орқали кўраяпман. Ҳаётда фарзандлардан-да олий бахт бўлмаса ке ... Читать дальше »

Admin | 12 Янв 2017 (01:47) | 892 | | 0


Гулсанам Мамазоитова санъаткор бўлмаганида қайси касб эгаси бўлишини маълум қилди


Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова санъаткор бўлмаганида ким бўлишини маълум қилди. Хонанда ўзининг Инстаграмдаги саҳифасига жойлаган навбатдаги суратига айнан шу ҳақда ёзди.

“Aгар санъаткор бўлмаганимда  дизайнер бўлардим. Миллий либосларимизни кийиш, тарғиб қилиш менга ғурур ва завқ бағишлайди”.

Ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали Гулсанам Мамазоитова ижодий янгиликлари билан ҳам ўртоқлашган. 

Хусусан, Гулсанам Мамазоитова хонанда Ботир Қодиров билан биргаликда февралнинг 18 санасида Нью-Йоркда “Икки қалбдан минглаб қалбларга” номли жонли ижродаги концертини тақдим этишни режалаштирган.

Санъаткор шунингдек ўзининг “Лайли” номли таронасига ремикс ҳам ишлаган


Mirkarimoff | 11 Янв 2017 (21:16) | 551 | | 0


1 2 3 ... 307 308 »