Главная » 2016 » Март » 9

10 МАРТ КУНИ ЎЗБЕКИСТОНДА ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУЗАТИЛАДИ?


  • voydodaxek
  • 09 Мар 2016(23:59)
  • 518
  • 0

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 10 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади, унинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши эҳтимоли бор. Кечаси 9-11, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ғарбдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади, айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.   Кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.   

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. 2500 метр баландликдаги ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади, унинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши эҳтимоли бор. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Теги: 10 МАРТ КУНИ ЎЗБЕКИСТОНДА ҚАНДАЙ ОБ

Всего комментариев: 0
avatar