Главная » 2016 » Сентябрь » 9

15 сантиметрлик соқолга эга аёл Гиннесс рекордлар китобига кирди


  • Pro_eXclusive
  • 09 Сен 2016(13:42)
  • 686
  • 0
Буюк Британияда яшовчи 24 ёшли қиз жуда кам учрайдиган синдромдан азият чекади. Буюк Британияда истиқомат қилувчи 24 ёшли Ҳарнаам Каур 15 сантиметрлик соқоли билан Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди. У дунёда энг узун соқолга эга аёл ҳисобланади. Бу ҳақда “Синьхуа” ёзмоқда. Қиз Беркшир графлигининг Слау шаҳрида яшайди. Каурнинг айтишича, бир неча йил давомида унинг ташқи кўриниши устидан кулган одамлардан ҳимояланиш учун, соқол ўстиришни бошлаган. Хабарда ёзилишича, Ҳарнаам Каур соқол тукларнинг ҳаддан зиёд ўсишини чақирувчи камдан-кам учрайдиган синдромдан азият чекади. Бундай касалликка учраган аёллар қонида эркак гормонлари сони ошади ва юзда меъёридан ортиқ тукларнинг ўсишига олиб келади. Жорий йилнинг март ойида Каур Лондонда бўлган мода ҳафталигида иштирок этган биринчи соқолли модель бўлди.

Теги: 15 сантиметрлик соқолга эга аёл Гин

Всего комментариев: 0
avatar