Главная » 2016 » Апрель » 15

16 апрель об-ҳаво маълумоти


  • Admin
  • 15 Апр 2016(19:11)
  • 507
  • 0

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 16 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 11-13, кундузи 28-30 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда ёмғир ёғади. Шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 10-15, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 13-18, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 10-15, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда ёмғир ёғади. Кечаси 5-10, кундузи 17-22 даража иссиқ бўлади.

Теги: 16 апрель об-ҳаво маълумоти

Всего комментариев: 0
avatar