Главная » 2016 » Август » 31

18 ёшли талаба ўзининг буваси билан бир коллежда таҳсил олмоқда


  • News
  • 31 Авг 2016(08:50)
  • 309
  • 0
Техаслик Мелани Салазар ва унинг буваси Рене Нейранинг тарихи бир неча кунда деярли барча дунё ОАВларида чоп этилди: 18 ёшли қиз ва 82 ёшли эркак бир коллежнинг талаблари.

«Palo Alto коллежида ўқишни бошлаган бувам билан фахрланаман! У 82 ёшда – ва ҳали ҳамон кучга тўла», – деб ёзади ўз Twitter сахифасида Мелани.

Metro газетасининг ёзишича, Рене коллежда ёшлигида тахсил олган, лекин уни тугатмаган: тўйдан кейин коллеждан кетиб, оила боқишга мажбур бўлган. Бутун умр давомида Мелани таҳсил олишдан тўхтамади – турли курсларга қатнади. Коллеж дипломини олишга эса рафиқасининг ўлимидан сўнг қарор қилди.

Меланининг сўзларига кўра, маърузаларга буваси билан қатнаш уни ҳаётда таълим олиш қанчалик мухим эканлигини англашга ёрдам бериб, илм олишга янада руҳлантиради.

Мелани ва унинг буваси ҳақида ёзилган маълумотлар таълим олишни ташлаган кўпгина ёшларни қайта таълим олишга чорлади.

Рене кейинги семестрда коллежни тугатади, у ердан сўнг эса у университетга ўқишга кирмоқчи.

Теги: 18 ёшли талаба ўзининг буваси билан

Всего комментариев: 0
avatar