Главная » 2016 » Май » 19

1,6 миллиард сўм сарфланган “Ойқиз эртаги” ишончни оқладими?


  • voydodaxek
  • 19 Май 2016(18:33)
  • 992
  • 0

Картина ютуқлар билан бирга камчиликлардан ҳам ҳоли эмас.

 

Аввал хабар беганимиздек, бугун, 17 май куни Алишер Навоий номидаги кино саройида режиссёр Акбар Бектурдиев томонидан суратга олинган “Ойқиз эртаги” фильмининг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди. Унда санъат оламининг таниқли вакиллари фильм ижодкорлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Фильмда бош ролларни Ўзбекистон халқ артистлари Ҳайрулла Саъдиев, Исо Тўраев, Дилбар Икромова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маъруф Отажонов, актёрлар Феруза Собитова, Йигитали Мамажонов, Юлдуз Ражабова, Алихон ижро этган.
 
Мазкур картинани суратга олиш ишлари ва монтаж жараёни, умуман, катта экранларга етиб келишига икки йилдан ортиқроқ вақт сарфланди. Картина суратга олиш ишларида мингдан ортиқ одам иштирок этди. Буларнинг барчаси учун “Ўзбеккино” Миллий агентлгини томонидан 1,6 миллиард сўм маблағ сафарбар этилди.
Картина ютуқлар билан бирга камчиликлардан ҳам ҳоли эмас. Бироқ ўзбек киносида шу кеча-кундузда яратилаётган аксарият фильмлар қаторида “Ойқиз эртаги”ни энг яхши фильм сифатида саралаб олсак, арзийди. 

Теги: 6 миллиард сўм сарфланган “Ойқиз эр

Всего комментариев: 0
avatar