Главная » 2017 » Январь » 11

Новости


Ҳалима Ибрагимованинг фарзанд кутаётгани ростми?


Суратда жажжи қизалоқнинг оёқчалари акс этган ва Ҳалима Ибрагимова унинг остига “Яқинда бахт”, дея изоҳ қолдирган.

Шоу-бизнес оламидаги ижодкорларнинг шахсий ҳаёти доимо мухлислар учун қизиқ бўлиб келган. Актриса Ҳалима Ибрагимованинг айни вақтдаги ҳаёти, аниқроғи, унинг Instagram ижтимоий тармоғига жойлаган фотосурати ва унга қолдирган изоҳи кўплаб гап-сўзларга сабаб бўлди.
 
Гап шундаки, суратда жажжи қизалоқнинг оёқчалари акс этган ва Ҳалима Ибрагимова унинг остига “Яқинда бахт”, дея изоҳ қолдирган. Буни кўпчилик Ҳалима Ибрагимованинг ҳомиладорлигига йўйди ва табриклар битилган изоҳлар қолдиришди. Бу вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Ҳалима Ибрагимова билан боғландик.
 
“Аслида бахтни ҳамма ҳар ҳил қабул қилади. Мен ҳам бахтни ана шу суратдаги тасвир орқали кўраяпман. Ҳаётда фарзандлардан-да олий бахт бўлмаса ке ... Читать дальше »

Admin | 12 Янв 2017 (01:47) | 912 | | 0


Гулсанам Мамазоитова санъаткор бўлмаганида қайси касб эгаси бўлишини маълум қилди


Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова санъаткор бўлмаганида ким бўлишини маълум қилди. Хонанда ўзининг Инстаграмдаги саҳифасига жойлаган навбатдаги суратига айнан шу ҳақда ёзди.

“Aгар санъаткор бўлмаганимда  дизайнер бўлардим. Миллий либосларимизни кийиш, тарғиб қилиш менга ғурур ва завқ бағишлайди”.

Ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали Гулсанам Мамазоитова ижодий янгиликлари билан ҳам ўртоқлашган. 

Хусусан, Гулсанам Мамазоитова хонанда Ботир Қодиров билан биргаликда февралнинг 18 санасида Нью-Йоркда “Икки қалбдан минглаб қалбларга” номли жонли ижродаги концертини тақдим этишни режалаштирган.

Санъаткор шунингдек ўзининг “Лайли” номли таронасига ремикс ҳам ишлаган


Mirkarimoff | 11 Янв 2017 (21:16) | 565 | | 0


Фотожумбоқ: Интернет “учоёқли” қиз жумбоғи устида бош қотирмоқда, аслида..


Интернет-фойдаланувчилар “учоёқлик” қизнинг жумбоғи устида бош қотиришмоқда.

Мазкур сурат Imgur форумида пайдо бўлди. Сайтнинг ўн минглаб фойдаланувчилари оптик иллюзиянинг сирини тушунишга урунишмоқда, аммо аксарият иштирокчилар гап нимадалигини билолмай ҳайрон, деб ёзади Independent нашри.

Суратда “учоёқли” қизнинг сурати акс этган. Уни AMassiveTRexHoldingaBaby никли фойдаланувчи жойлаган. Мазкур жумбоқни топиш учун унга бир дақиқа вақт керак бўлган, кейин эса унинг мияси жумбоқнинг ечимини топишга муваффақ бўлган.

Аксарият интернет фойдаланувчиларнинг бунга ақллари етмаган. Айримлар қиз ёстиқ устида ўтирибди дея таҳмин қилган. Бироқ суратнинг сири у қадар мураккаб эмас.

Яхшилаб эътибор берилса, қиз ўнг оёғи олдида қўлида кўза ушлаб турганини кўриш мумкин, ушбу кўза унинг тиззаси ва кўйлаги билан уйғунлашиб кетмоқда.


Mirkarimoff | 11 Янв 2017 (21:11) | 1302 | | 0


Apple компанияси энг яхши дастурчиларидан бирини йўқотди


Apple компаниясида 11 йил давомида Swift  дастурлаш тили бўйича бош архитектор лавозимида фаолият юритиб келаётган Крис Лэттнер бошқа компанияга ишга ўтмоқда. Бу ҳақда “Hitech.vesti.ru” нашри хабар қилди.
 
Маълумотларга кўра, Крис ўз фаолиятини электромобиллар ҳамда қувватлагичлар ишлаб чиқаришга асосланган Tesla компаниясининг вице-президенти сифатида давом эттиради.
 
“Биз Криснинг Tesla’га ўтаётганидан жуда хурсандмиз. У Автопилот яратиш ишлари бўйича гуруҳ раҳбари бўлади ва автоном тарнспортнинг кележагини яқинаштиришда кўмаклашади”, дейилади компаниянинг берган маълумотида.
 
Бугунгача Tesla компаниясининг вице-президенти лавозимини Жинна Хосейн эгаллаб келаётган эди. Хосейн нафақат Tesla балки SpaceX космик компаниясининг ҳам вице-президенти эди. Эндиликда у фақат SpaceX компаниясида ишлайди ва бор ку ... Читать дальше »


Mirkarimoff | 11 Янв 2017 (21:08) | 428 | | 0


Ҳалима Ибрагимованинг фарзанд кутаётгани ростми?


Шоу-бизнес оламидаги ижодкорларнинг шахсий ҳаёти доимо мухлислар учун қизиқ бўлиб келган. Актриса Ҳалима Ибрагимованинг айни вақтдаги ҳаёти, аниқроғи, унинг Instagram ижтимоий тармоғига жойлаган фотосурати ва унга қолдирган изоҳи кўплаб гап-сўзларга сабаб бўлди.
 
Гап шундаки, суратда жажжи қизалоқнинг оёқчалари акс этган ва Ҳалима Ибрагимова унинг остига “Яқинда бахт”, дея изоҳ қолдирган. Буни кўпчилик Ҳалима Ибрагимованинг ҳомиладорлигига йўйди ва табриклар битилган изоҳлар қолдиришди. Бу вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Ҳалима Ибрагимова билан боғландик.
 
“Аслида бахтни ҳамма ҳар ҳил қабул қилади. Мен ҳам бахтни ана шу суратдаги тасвир орқали кўраяпман. Ҳаётда фарзандлардан-да олий бахт бўлмаса керак. Баъзилар бахтни бойлик, ҳашаматли уй, қимматбаҳо автомобилда деб билиши мумкин. Лекин менинг бахтим шу фарзандларим ва айни дам яна ... Читать дальше »


Mirkarimoff | 11 Янв 2017 (21:08) | 310 | | 0


Роналду Мессидан хафа


«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФАнинг тақдимот маросимига «Барселона» футболчилари келмаганидан норозилик билдирди.

«Менга Месси табрик жўнатгани ҳақида сўраяпсизми? Ҳазиллашманг. Менда ҳатто унинг телефон рақами йўқ.

Маросимда бўлмасанг, ғолибни табриклашинг қийин бўлади. Мен у «Олтин тўп»ларини олганида ҳар сафар табриклагандим, у эса маросимга келмади.

Мен нафақат Месси, балки «Барселона»нинг барча футболчилари маросимда иштирок этишини хоҳлагандим. Тушунаман, уларни муҳим ўйин кутмоқда. Мен ҳам клуб буюрган ишни қиламан.

Масалан, мен клуб шарафи учун ҳар йили «Олтин тўп»ни топшириш маросимига келганман. Бундан кейинги йилларда ҳам номзодим қўйилса ва таклиф этилсам, маросимга албатта ташриф буюраман», – деган Роналду El Lar ... Читать дальше »


Admin | 11 Янв 2017 (19:16) | 1036 | | 1