Главная » 2016 » Ноябрь » 28

2017 йилда 70 гектар майдонда "Тошкент Сити" барпо этила бошлайди


  • Admin
  • 28 Ноя 2016(17:56)
  • 720
  • 0

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашди. Номзоднинг учрашувдаги нутқи тўлиқ ҳолда "Тошкент оқшоми" газетасида чоп этилди, деб ёзади “Uz24.uz”.

Нутқда қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмидаги Зарқайнар маҳалласи кўчаларида дунёнинг бошқа кўплаб мамлакатларидаги каби, хусусий тадбиркорларнинг фаолияти ва миллий меъморчилик намуналари асосида "Эски Тошкент" номли тарихий-маданий ва дам олиш марказини ташкил этилади.

Бу, бир томондан, шу ҳудудда яшайдиган аҳоли учун ўз бизнесини ташкил қилишга ва янги иш ўринларини яратишга имкон беради. Иккинчи томондан, чет эллик меҳмонлар орасида бизнинг анъана ва урф-одатларимизни тарғиб этишга хизмат қилади.

Ушбу марказдаги объектларнинг қурилиши хусусий тадбиркорлар томонидан Миллий банкнинг имтиёзли кредитларини жалб қилган ҳолда молиялаштирилади.

Шунингдек, 2017 йилда тадбиркорлар ва тижорат банкларининг жами 1 миллиард долларгача бўлган маблағлари ҳисобига "Ўқчи Олмазор" массивида умумий майдони 70 гектар бўлган "Тошкент Сити" ишбилармонлик ҳудуди босқичма-босқич қурилади.

Теги: 2017 йилда 70 гектар майдонда Тошке

Всего комментариев: 0
avatar