Главная » 2016 » Май » 26

27 май куни Тошкентда ёмғир ёғиб, кучли момақалдироқ бўлади


  • Admin
  • 26 Май 2016(19:41)
  • 656
  • 0

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 27 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Момақалдироқ пайтида шамол кучайиб, секундига 12-17 метргача етиши мумкин. Кечаси 18-20, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 17-22, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Момақалдироқ пайтида шамол кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, айрим туманларда момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Момақалдироқ пайтида шамол кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Момақалдироқ пайтида шамол кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади

Теги: кучли момақалдироқ бўлади, 27 май куни Тошкентда ёмғир ёғиб

Всего комментариев: 0
avatar