Главная » 2016 » Август » 17

42та корхонага 211.009,2 млн сўм миқдорида молиявий жарима солинди


  • Pro_eXclusive
  • 17 Авг 2016(16:07)
  • 101
  • 0
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Давлат солиқ қўмитасига экспорт операциялари бўйича тақдим этилган маълумотлари асосида ўтказилган назорат тадбирларида 51та хўжалик субъектлари томонидан 174, 9 млн АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарзига йўл қўйилганлиги аниқланган. Ушбу ҳолатлар юзасидан Хўжалик судларига киритилган материаллар асосида 42та корхонага нисбатан 211.009,2 млн сўм миқдорида молиявий жарималар қўлланилган. Бу ҳақдда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда. Шунингдек, Давлат солиқ хизмати органлари томонидан экспорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектларида ўтказилган назорат тадбирларида, 2016 йил 1 август ҳолатига жами 22та корхона томонидан 33,8 млн АҚШ доллари (шу жумладан 12та қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналар томонидан жами 26,6 млн АҚШ доллари) миқдорида валюта тушумидан 25 ва 50 фоизли мажбурий сотув бўйича белгиланган имтиёзлардан нотўғри фойдаланганлиги ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳолатларни бартараф этиш мақсадида 17та хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳисоб рақами очилган ваколатли банкларга қўшимча аниқланган мажбурий сотув суммаларини соттириш тўғрисида тақдимномалар киритилди, дейилади хабарда.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar