Главная » 2016 » Май » 9

50 cent аутизм муаммолари билан шуғулланувчи фондга 100 минг АҚШ доллари хайрия қилди


  • News
  • 09 Май 2016(21:52)
  • 264
  • 0
Куни кеча АҚШлик рэпер 50 cent’нинг аутизмга чалинган йигитни таҳқирлагани, кейин эса ундан очиқчасига кечирим сўрагани ҳақида хабар берган эдик. Кеча, 7 май куни у ўз айбини тўлиқ тушуниб етгани ва қилган ишидан жуда афсусда эканини айтиб, айбини ювиш мақсадида аутизм муаммолари билан шуғулланувчи Autism Speaks фонди ҳисобига 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўтказди.

“Аэропортда содир бўлган воқеа даҳшатли хато эди. Мен йигитчани хафа қилиб қўйганимдан афсусдаман. Мен уни ва у орқали имконияти чекланганларни камситмоқчи эмасдим. Йигитчадан ва унинг оиласидан қилган ишим учун узр сўрайман. Мен бир фикрни билдирмоқчиман: жамиятда таҳқирга учрайдиган, устидан кулиб келинадиган инсонлар бор ва улар кимнингдир қўллаб-қувватлашига муҳтождирлар. Бугун Autism Speaks аутизм муаммолари билан шуғулланувчи фондга 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағни хайрия қилмоқдаман. Шу билан бирга машҳур сафдошларимни бу ишда мени қўллаб-қувватлашларини ва менга қўшилишларини сўраб қоламан. Муҳтож инсонларга қандай усулда бўлсада, ёрдам қўлини чўзиш лозим”, дейди асл исми Кертис Жексон бўлган рэпер.

Маълумотларга кўра, рэпер аэропортда ишлайдиган 19 ёшли Эндрю Фарреллни наркотик моддалар қабул қилган шахс деб ўйлаган ва унинг аутизмга чалинганини билмаган. Шу сабабли у бамайлихотир унинг мазах қилиб, ҳақоратлаган ва буни видеога муҳрлаган. Кейинчалик у видеолавҳани ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштирган. Бироқ унинг бу иши мухлислари ғазабини келтирди ва улар орасида севимли рэперидан воз кечганлар топилди.

Теги: 50 cent аутизм муаммолари билан шуғ

Всего комментариев: 0
avatar