Главная » 2016 » Апрель » 1

78 ёшли аёл 102 килограммли штангани кўтариб рекорд ўрнатди


  • voydodaxek
  • 01 Апр 2016(08:37)
  • 491
  • 0

Июн ойидаги беллашувда тошнинг оғирлиги янада ортади

 

АҚШнинг Иллинойс штатида истиқомат қилувчи Ширли Уэбб исмли кекса аёлнинг 102 килограммли штангани кўтараётгани тасвирланган видеолавҳа интернет тармоғини ларзага келтирди. Бу ҳақда “120.su” нашри хабар беради.

Ширли набирасининг тазйиқи остида 2014 йилдан бери машғулотлар залига бора бошлаганини айтди. Орадан кўп ўтмай Ширли оғир атлетикага қизиқа бошлади. Кекса аёлнинг мураббийи табиат ушбу аёлга оғир тошларни ҳеч бир қийинчиликсиз кўтара олишдек истеъдодни берганидан ҳайратланарди. Шу тариқа енгил тошлардан сўнг ўта оғир тошларни кўтариш бўйича машғулотлар бошланди.

Ҳозирда Ширли Уэбб Иллинойс ва Миссури штатларида оғир атлетика билан шуғулланувчи ва унда аъло натижаларни қайд этган ягона инсон саналади. 
2016 йилнинг июнь ойида бўлиб ўтадиган беллашувда у 117 килограмли штангани кўтариб барчани ҳайратга солиш истагида.
 

Теги: 78 ёшли аёл 102 килограммли штанган

Всего комментариев: 0
avatar