Главная » 2016 » Июнь » 8

9 июнь – “Қозоғистонда мотам куни” деб эълон қилинди


  • voydodaxek
  • 08 Июн 2016(17:39)
  • 890
  • 0

5 июнь куни Ақтобедаги терактда 7 киши ҳалок бўлган эди.

 

Қозоғистон Республикасининг ғарбида жойлашган Ақтобе шаҳрида 5 июнь куни бир гуруҳ жангарилар томонидан террорчилик ҳаракатлари содир этилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 8 май куни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг расмий сайтида 9 июнь санасини мотам куни деб эълон қилиниши тўғрисидаги қарори эълон қилинди.
 
Ақтобеда содир этилган теракт оқибатида ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлиши муносабати билан 2016 йилнинг 9 июнь санаси Қозоғистон Республикасида мотам куни деб ълон қилинсин, дейилади Назарбоев имзолаган қарорда.
 
Маълумот, Ақтобедаги теракт чоғида 7 киши ҳалок бўлган. 10дан ортиқ одам тан жароҳатлари олган эди. 

Теги: 9 июнь – “Қозоғистонда мотам куни”

Всего комментариев: 0
avatar