Главная » Сўнгги хабарлар

Новости


Фотожумбоқ: Интернет “учоёқли” қиз жумбоғи устида бош қотирмоқда, аслида..


Интернет-фойдаланувчилар “учоёқлик” қизнинг жумбоғи устида бош қотиришмоқда.

Мазкур сурат Imgur форумида пайдо бўлди. Сайтнинг ўн минглаб фойдаланувчилари оптик иллюзиянинг сирини тушунишга урунишмоқда, аммо аксарият иштирокчилар гап нимадалигини билолмай ҳайрон, деб ёзади Independent нашри.

Суратда “учоёқли” қизнинг сурати акс этган. Уни AMassiveTRexHoldingaBaby никли фойдаланувчи жойлаган. Мазкур жумбоқни топиш учун унга бир дақиқа вақт керак бўлган, кейин эса унинг мияси жумбоқнинг ечимини топишга муваффақ бўлган.

Аксарият интернет фойдаланувчиларнинг бунга ақллари етмаган. Айримлар қиз ёстиқ устида ўтирибди дея таҳмин қилган. Бироқ суратнинг сири у қадар мураккаб эмас.

Яхшилаб эътибор берилса, қиз ўнг оёғи олдида қўлида кўза ушлаб турганини кўриш мумкин, ушбу кўза унинг тиззаси ва кўйлаги билан уйғунлашиб кетмоқда.


Mirkarimoff | 11 Янв 2017 (21:11) | 1286 | | 0


Apple компанияси энг яхши дастурчиларидан бирини йўқотди


Apple компаниясида 11 йил давомида Swift  дастурлаш тили бўйича бош архитектор лавозимида фаолият юритиб келаётган Крис Лэттнер бошқа компанияга ишга ўтмоқда. Бу ҳақда “Hitech.vesti.ru” нашри хабар қилди.
 
Маълумотларга кўра, Крис ўз фаолиятини электромобиллар ҳамда қувватлагичлар ишлаб чиқаришга асосланган Tesla компаниясининг вице-президенти сифатида давом эттиради.
 
“Биз Криснинг Tesla’га ўтаётганидан жуда хурсандмиз. У Автопилот яратиш ишлари бўйича гуруҳ раҳбари бўлади ва автоном тарнспортнинг кележагини яқинаштиришда кўмаклашади”, дейилади компаниянинг берган маълумотида.
 
Бугунгача Tesla компаниясининг вице-президенти лавозимини Жинна Хосейн эгаллаб келаётган эди. Хосейн нафақат Tesla балки SpaceX космик компаниясининг ҳам вице-президенти эди. Эндиликда у фақат SpaceX компаниясида ишлайди ва бор ку ... Читать дальше »


Mirkarimoff | 11 Янв 2017 (21:08) | 418 | | 0


Ҳалима Ибрагимованинг фарзанд кутаётгани ростми?


Шоу-бизнес оламидаги ижодкорларнинг шахсий ҳаёти доимо мухлислар учун қизиқ бўлиб келган. Актриса Ҳалима Ибрагимованинг айни вақтдаги ҳаёти, аниқроғи, унинг Instagram ижтимоий тармоғига жойлаган фотосурати ва унга қолдирган изоҳи кўплаб гап-сўзларга сабаб бўлди.
 
Гап шундаки, суратда жажжи қизалоқнинг оёқчалари акс этган ва Ҳалима Ибрагимова унинг остига “Яқинда бахт”, дея изоҳ қолдирган. Буни кўпчилик Ҳалима Ибрагимованинг ҳомиладорлигига йўйди ва табриклар битилган изоҳлар қолдиришди. Бу вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Ҳалима Ибрагимова билан боғландик.
 
“Аслида бахтни ҳамма ҳар ҳил қабул қилади. Мен ҳам бахтни ана шу суратдаги тасвир орқали кўраяпман. Ҳаётда фарзандлардан-да олий бахт бўлмаса керак. Баъзилар бахтни бойлик, ҳашаматли уй, қимматбаҳо автомобилда деб билиши мумкин. Лекин менинг бахтим шу фарзандларим ва айни дам яна ... Читать дальше »


Mirkarimoff | 11 Янв 2017 (21:08) | 305 | | 0


Роналду Мессидан хафа


«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФАнинг тақдимот маросимига «Барселона» футболчилари келмаганидан норозилик билдирди.

«Менга Месси табрик жўнатгани ҳақида сўраяпсизми? Ҳазиллашманг. Менда ҳатто унинг телефон рақами йўқ.

Маросимда бўлмасанг, ғолибни табриклашинг қийин бўлади. Мен у «Олтин тўп»ларини олганида ҳар сафар табриклагандим, у эса маросимга келмади.

Мен нафақат Месси, балки «Барселона»нинг барча футболчилари маросимда иштирок этишини хоҳлагандим. Тушунаман, уларни муҳим ўйин кутмоқда. Мен ҳам клуб буюрган ишни қиламан.

Масалан, мен клуб шарафи учун ҳар йили «Олтин тўп»ни топшириш маросимига келганман. Бундан кейинги йилларда ҳам номзодим қўйилса ва таклиф этилсам, маросимга албатта ташриф буюраман», – деган Роналду El Lar ... Читать дальше »


Admin | 11 Янв 2017 (19:16) | 1008 | | 1


Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетади


Янги йил байрамини қуёш билан кутиб олган Ўзбекистон халқини ёғингарчилик ва паст даражали ҳарорат кутмоқда. Гидрометеорология хизматининг маълумотларига кўра, 11-12 декабрь кунлари республикамизда ҳаво ҳарорати кескин ўзгариши кутилмоқда. Мамлакатимиз бўйлаб ёмғир, қор ёғади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 12 декабрь куни кечаси ҳарорат 10 даражагача тушиб кетади. Кундуз куни эса ҳарорат 5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳарорат кечаси -7-2 даража бўлади. Кундуз куни эса 5 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.

Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида кечаси ҳарорат -3 +2 даража бўлади. Кундузи эса ўртача ҳарорат 5 даража илиқ бўлиши кутиляпти.

Республиканинг бошқа ҳудудларига нисбатан илиқ ҳарорат ҳукмронлик қилувчи Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам 12 декабрь куни ҳарорат -5 даражагача тушиб кетади. Кундузи эса ҳаво ҳарорати ўртача 5 даража илиқ бўлади.

Фарғона водийсид ... Читать дальше »

News | 10 Янв 2017 (13:54) | 1280 | | 0


Ўзбекистонлик 22 ёшли фуқаро Петербургдаги метро тагида қолиб, вафот этди


угун, 10 январь куни Петербургдаги метрополитеннинг оловранг йўналишидаги рельсига ўзбекистонлик 22 ёшли фуқаро тушиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда “Metronews.ru” хабар қилди.

Маълумотларга кўра, ҳалокат тонгда содир бўлган. Метрополитеннинг “Плошадь Александра Невского” бекатида поезд йўли четида турган фуқаро номаълум сабабларга кўра рельсга тушиб кетган. Шундан сўнг, метро вагони йўловчини босиб кетган.

Воқеа юзасидан метрополитен расмий равишда хабар берган.

Унда метрополитеннинг “Плошадь Александра Невского” бекатида йўловчилардан бирининг рельс устига тушиб кетгани, поезд босиб ўтиб кетгач, фуқаро шифокорлар томонидан рельс устидан чиқариб олингани айтилган.

Тез тиббий ёрдам кўрсатилган 22 ёшли ўзбекистонлик фуқаро, рельс устидан олиб чиқилган вақтда ҳам тирик бўлган. Бироқ кўп ўтмай олинган жароҳатларнинг оғирилиги туфайли жон берган. Расмий хабарда марҳумнинг қай тарзда рельс устига тушиб кетгани ҳақида хабар берилмаган. Фақ ... Читать дальше »

News | 10 Янв 2017 (13:53) | 1068 | | 0


Трамп сайлангач, россиялик тадбирокорларнинг даромади ошди


Дональд Трамп АҚШ президенти этиб сайланганидан сўнг россиялик тадбиркорларнинг молиявий ҳолати 29 миллиард АҚШ долларига ошган, деб хабар бермоқда “Forbes” журнали.

Нашриёт ҳозирда Россиянинг газ компанияси “Новатек”нинг бош директори Леонид Михельсонни биринчи ўринга кўймокда. Ўтган йилда унинг ҳисобида маблағ 14.4млрд АҚШ доллари бўлган.

АҚШда бўлиб ўтган сайловдан сўнг унинг хисобидаги маблағ қисқа муддат ичида кўтарилиб, ҳозирда 18.2 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Шунингдек, “Forbes” журнали россиялик тадбиркор Генадий Тимченкони ҳам алоҳида эслаб ўтди. 2016 йилнинг ноябрь ойида “Новатек” акциялари 16 фоизга ошганидан сўнг, унинг ҳам улуши 23 фоизга ошиб, ҳозирда маблағи 1.8 млрд АҚШ долларига етган.

Бу руйхатга “Сибур”нинг бош директори Кирилл Шамалов ҳам қўшилган, лекин унинг ҳисобидаги маблағ аниқ кўрсатилмаган.

“Forbes” маълумотларига кўра, россиялик тадбиркорларнинг бу қисқа муддатда топган даромадлари америкалик тадбирк ... Читать дальше »

News | 10 Янв 2017 (13:52) | 244 | | 0


Yahoo’нинг номи ўзгариб, директорлари “сургун” қилинмоқда


Яқин кунларда Yahoo компаниясининг номи Altaba деб ўзгартирилади. Шундан сўнг, компания акцияларининг Yahoo номи билан аталган вақтдаги раҳбарлари ўз лавозимларини тарк этишади. Бу ҳақда “USA Today” хабар қилди.

Маълумотларга кўра, бу Yahoo компаниясининг акциялари Verizon Communications Inc. холдингига сотиб юборилгач, содир бўлади. Яқин 3 ой ичида имзоланиши керак бўлган ушбу келишувнинг баҳоси қарийб 5 миллиард АҚШ доллари, деб баҳоланмоқда.

Хабарда келтирилишича, раҳбарлар орасида Yahoo компанияси директори Марисса Майер, шунингдек, директорлар кенгаши раиси Мейнард Уэбб щз лавозимини тарк этади. Ташкилотнинг янги раҳбари этиб Эрик Брандт тайинланган.

Умида Якубова

News | 10 Янв 2017 (13:51) | 238 | | 0


Россияда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди


Россиянинг Самара вилояти Тольятти шаҳрида икки нафар Ўзбекистон фуқароси Янги йил кечаси куни кабоб пишираман деб ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Волга Ньюс” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

31 декабрь куни кечаси шаҳарнинг Комсомольская туманида автомобиль гаражида юзага келган ёнғин ўчирилганида, у ердан икки кишининг жасади топилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг аниқлашларича, вафот этганлар Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Тахминларга кўра, 50 ва 52 ёшли фуқаролар Янги йил кечасида гаражда кабоб пиширишмоқчи бўлишган, аммо ёнғин юзага келиб оқибатда уларнинг иккаласи ҳам ҳалок бўлишган.

Айни вақтда мазкур иш юзасидан суриштирув ишлари бошланганлиги хабар қилинмоқда.

Дурдона Расулова

News | 10 Янв 2017 (13:49) | 741 | | 0


Ойхон Ифорзода фарзандли бўлди


Аввалроқ, хонанда ва телебошловчи Ойхон Ифорзода фарзанд кутаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 10 январь куни Ойхон фарзандли бўлди. Бу ҳақда хонанданинг опаси, телебошловчи Райҳон Уласенова ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар берди.

“Етказганига шукур. Мен бугун биринчи маротаба холажон бўлдим. Туғилган кунинг муборак бўлсин паҳлавон”, деб ёзади Райҳон Уласенова.

Маълумот учун, Ойхон Ифорзода 2016 йилнинг 23 февраль куни ҳамкасби Шоҳ Алимовичга турмушга чиққан эди.

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Ойхон ва Шоҳруҳни фарзандли бўлганлари билан муборакбод этиб, она ва болага мустаҳкам соғлиқ тилаб қоламиз.

News | 10 Янв 2017 (13:48) | 303 | | 0


« 1 2 3 4 ... 307 308 »