Главная » Сўнгги хабарлар

Новости


Москва милицияси Ўзбекистон фуқаросининг 1 яшар қизини олиб қўйди


5 январь куни Россия ОАВлари орқали 2016 йил декабрь ойи сўнггида Москва шаҳрида ўзбекистонлик аёлнинг ҳужжатлари йўқолганлиги туфайли милиция қўлга олгани ҳақида хабарлар чоп этилди.

Маълумотларга кўра, исми Нилуфар Мамасаидова бўлган аёл андижонлик бўлиб, 2 йилдан бери Москва шаҳрида яшаб келмоқда. Унинг бир ёшли қизи ҳам бор. Бироқ қизча ҳужжатлари йўқлиги сабабли аёл яшаган туманнинг ички ишлар бўлинмаси томонидан тортиб олинган.

Нилуфар Мамасаидованинг қизи Россия ҳудудида дунёга келган. Бир йил аввал унинг турмуш ўртоғи Россиядан депорт қилинган, лекин аёл қўлида гўдак билан ўзга мамлакатда қолиб кетган. Аниқланишича, аёлнинг оила аъзолари уни Ўзбекистонга қайтариб олиб келиш учун молиявий муаммоларга дуч келишган.

Аёлга ҳуқуқий ёрдам кўрсатаётган Баҳром Исмоиловнинг айтишича, декабрь ойи охирида милиция ходимлари Нилуфар Мамасаидова яшайдиган уйга келишган ва унинг ҳужжатлари йўқлиги сабабли 1 ёшли қизини тортиб олишган, аёлни эса 3 сутк ... Читать дальше »

News | 10 Янв 2017 (13:47) | 359 | | 0


Райҳон Шаҳзода билан муносабатлари айни пайтда қай даражада эканлигини айтди


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва хонанда Шаҳзода ўртасидаги муносабатлар кўпчиликни қизиқтиради. Ўзбек эстрадасида ҳар бирининг ўз ўрни ва ўз аудиторияси бор. Улар бундан бир неча йил илгари қалин дугона эди...

Райҳон журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда айни пайтда ҳамкасби Шаҳзода билан муносабатлари қай даражада эканлигига аниқлик киритди.  

“Шаҳзода билан муносабатларимиз нейтрал. Мен уни яхши санъаткор сифатида ҳурмат қиламан, яхши кўраман. 

Биз у билан санъатга бирга кириб келганмиз. Ҳозирги кунда унинг ҳам, менинг ҳам ўз ўрнимиз ва мухлисларимиз бор. Мен унга мухлислари бундан ҳам кўп бўлишини ва уларнинг муҳаббатини тилайман. Ижоди гуркириб-яшнашини истайман. Шаҳзодага оилавий ҳотиржамлик тилайман”,—дейди Райҳон. 

Шунингдек, хонанда Шаҳзода билан дуэт куйлаши мумкинлигини ҳам билдирди:

“Instagram`да бир қиз менга мурожаат қилиб, у саратон билан касалланганини ва унинг сўнгг ... Читать дальше »


Mirkarimoff | 09 Янв 2017 (22:49) | 751 | | 0


Тадқиқот: "Россия 1" томошабинлари сони бўйича Биринчи канални ортда қолдирди


2016 йили "Россия 1" телеканали илк маротаба томошабинлари сони бўйича "Первый" канални ортда қолдирди. Бу ҳақда "Коммерсантъ" нашри Mediascope (собиқ TNS Россия) компаниясига асосланган ҳолда ёзмоқда.

""Россия 1" телеканалининг бир йиллик ўртача томошабинлари 13,4 фоиздан 13,6 гача кўтарилган, "Биринчи" каналнинг бу борадаги кўрсаткичи 14,3 фоиздан 13,3 фоизга пасайган. Тўрт ёшдан катта томошабинлар сони бўйича ҳам "Россия 1" 12,9 фоизлик натижа билан биринчи ўринга кўтарилиб олди. "Биринчи" йилни 12,7 фоизлик рақам билан якунлади", — дейилади нашр келтирган маълумотларда. 

Газетага кўра, бунгача Биринчи канал Россия телебозоридаги етакчилигини фақат бир марта бой берган. 2012 йилда унинг ўрнини НТВ эгаллаганди. 

Бироқ, алоҳида таъкидланишича, 2016 йилдаги 10 та энг машҳур теледастурнинг 9таси Биринчи канал томонидан намойиш этилган. 

Нашрнинг қайд эт ... Читать дальше »


Admin | 09 Янв 2017 (16:59) | 257 | | 0


Хитой янги синов билан дунёда учинчи давлат бўлди


Водород элементлари ишлатилган ёнилғида учувчи самолётларни АҚШ ва Германия ҳам амалга оширган.

Хитой водород элементлари ёнилғиси ишлатилган  самолётларни учириш тест синовини мувафаққиятли амалга ошириб, дунёда бундай синовлар ўтказган учинчи давлат бўлди.
 
“Кечжи жибао” газетасининг ёзишича, янги самолёт икки ўриндиқли бўлиб, у Хитой самолёти RX1E асосида Ляонин провинциясидаги олимлар томонидан ихтиро қилинган. Самолётнинг тест синови Шеньян шаҳрида бўлиб ўтди.
 
Газетанинг хабарига кўра, самолёт ердан 320 метр баландликка кўтарила олган. Самолёт водород элементлари мавжуд ёнилғи билан таъминланган. У ўзидан 20 квт қувват ишлаб чиқариб, борт қувват тизимлари, электромоторни ва аккумуляторга ток кучи етказиб беради.
 
Маълумот учун, бу каби водород элементлари ишлатилган ёнилғида учувчи самолётларни А ... Читать дальше »

Admin | 09 Янв 2017 (13:48) | 624 | | 0


Алишер Узоқов ҳамкасби Адиз Ражабовга атаб шеър ёзди


Бугун, 6 январь куни актёр Адиз Ражабов туғилган кунини нишонламоқда. Шу муносабат билан актёрни ҳамкасблари, дўстлари ва яқинлари ижтимоий тармоқларда табриклар ёзиб қолдирмоқда.

Жумладан, Алишер Узоқов Instagram`даги саҳифасида ёзиб қолдирган шеърий табрик эътиборимизни тортди.

“Адизжон, Адизжон, сенда борму ҳаловат? 

Адизжон, Адизжон, менда борму ҳаловат?

Беъмани кўнгил, беъмани бэтон

Адизжон, Адизжон, яна бир бор манзили сариқ”,—деб ёзди актёр Кўндир Жароқийнинг янги ижод намунасини тақдим этиб. 


Admin | 09 Янв 2017 (13:38) | 625 | | 0


Райҳон янги концертида уч аёл санъаткор билан дуэт куйлайди


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда февраль ойида бўлиб ўтадиган янги концертига оид айрим маълумотларни ошкор қилди. 

Хусусан, Райҳоннинг айтишича, янги концертида у уч аёл санъаткорлар билан дуэт ижро этади. 

Биринчи дуэт хонанданинг яқин дугонаси Муниса Ризаева билан ижро этилади. Райҳон мазкур дуэт “Sayyod.com” сайти раҳбари таклифига кўра яратилганини айтиб ўтди. 

Иккинчи дуэтдош эса қизиқчи Ҳалима Ибрагимова. 

Учинчи дуэт хонанда Зиёда билан бирга куйланади. Райҳон Зиёданинг айни пайтда ҳомиладорлигини ҳисобга олган ҳолда “менимча, концертда бирга куйлашга улгурамиз, деб ўйлайман”, дея қўшимча қилди. 

Маълумот учун, Райҳон 20-21-22-23-24 февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида яккахон концерт дастурини тақдим этади.


Admin | 09 Янв 2017 (13:34) | 392 | | 0


Райҳон Йигитали тўйига таклиф қилса бориш-бормаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева журналист Жасур Ҳамроев билан Facebook орқали жонли суҳбатда собиқ турмуш ўртоғи Йигитали Мамажонов ҳақидаги саволларга жавоб берди. 

Райҳон янги турмуш ўртоғи Фарҳод Алимов ва фарзандлари ўртасидаги муносабатлар дўстона эканлигини айтди ва қуйидагиларни маълум қилди: 

“Фарзандларим отасини сўрайди, албатта. Улар тез-тез кўришиб туради. Бундан ташқари, мен ўзим Йигиталидан улар билан тез-тез кўришишини, мулоқот қилишини сўрайман. Ҳар доим фарзандларимни оталарини ҳурмат қилишга, севишга ўргатаман, чунки у ўғилларимнинг отаси.

Шунингдек, ўғилларим ҳозирги турмуш ўртоғим билан ҳам дўстона муносабатда. Ўз ўрнида мен ҳам турмуш ўртоғимнинг фарзандлари билан яхши муносабатдаман, улар билан дўст тутинганман. 

Йигиталига ўзига мос қизни учратишини тилайман. Унга чин қалбимдан фақат бахт тилайман”.

“Йигитали мободо уйланса ва тўйига таклиф қилса, борармидингиз?” ... Читать дальше »


Admin | 09 Янв 2017 (13:32) | 856 | | 1


Lamborghini трактори 32 минг долларга баҳоланди


Италиянинг Lamborghini компанияси 1955 йилда ишлаб чиқарилган DL 25 тракторини сотувга қўйди, деб хабар қилмоқда Luxurylaunches. Ноёб техника нусхасининг нархи 32 минг долларга баҳоланган. 

Дизель двигателига эга трактор 26 от кучига эга. Унинг кузови қизил рангга бўялган, шасси ва зинаноялари кўк рангда. 

1948 йилда асос солинган Lamborghini Trattori компаниясининг бош қароргоҳи Пьеве-ди-Чентода жойлашган.

2016 йил охирида фирма Miura автомобили ишлаб чиқарилишининг 50 йиллигини нишонлади. Шу муносабат билан 600 кмлик автопойгани ташкил этган эди. 
 


Admin | 09 Янв 2017 (13:30) | 580 | | 0


Nokia брендининг Android'даги биринчи телефони намойиш этилди


2017 йилнинг 8 январида Nokia брендининг янги соҳиби HMD Global компанияси ўзининг Android'даги биринчи Nokia 6 телефонини намойиш қилди. 

Янги смартфон 5,5 дюймли дисплей, 16 мегапикселли камера, 4 Гб оператив хотирага эга бўлади. Nokia 6 смартфони Android 7.0 Nougat'да ишлайди. Компания вакилларининг таъкидлашларича, Nokia 6 — HMD Global 2017 йилнинг биринчи ярмида намойиш қилишни режалаштираётган биринчи телефон. Смартфонларни йиғиш билан FIH Mobile Limited (Foxconn корпорацияси) шуғулланади. 

Смартфон фақат Хитойда JD.com ритейлери орқали сотилади. Қурилма баҳоси 246 долларни ташкил қилади. Компания раҳбарияти Хитойни HDM Global учун "стратегик муҳим" бозор, деб атамоқда. 

HMD Global компан ... Читать дальше »


Admin | 09 Янв 2017 (13:05) | 600 | | 0


Ҳиллари Клинтон ҳокимиятдан кетишни истамаяпти


АҚШ президентлигига номзод бўлган Ҳиллари Клинтон Нью-Йорк шаҳри мэрлиги лавозимига даъвогарлик қилиш истагида. Бу ҳақда “New York Daily News” газетаси хабар тарқатди.

Ҳиллари Клинтон фаолиятини Нью-Йорк шаҳри мэри сифатида давом эттириши мумкинлигига ишора қилган. Нью-Йорк шаҳрининг айни вақтдаги мэри Билл де Блазионинг ваколати шу йил охирида якунланади.

Ҳиллари Клинтон 2016 йил 8 ноябрда АҚШда ўтган президент сайловида Демократлар партиясидан номзод сифатида иштирок этиб, Дональд Трампга ютқазган эди. Республикачилар партиясидан бўлган Дональд Трамп 20 январь куни АҚШ президенти сифатида иш бошлайди.

Дурдона Расулова

News | 07 Янв 2017 (14:05) | 394 | | 0


« 1 2 3 4 5 ... 307 308 »