Главная » Сўнгги хабарлар

Новости


9 январдан Ўзбекистон ҳудудида кескин ҳаво совуши кутилмоқда


Ўзбекистон гидрометеорология Марказининг хабар беришича, яқин кунларда Республика ҳудудида кескин совуқ тушиши кузатилади. 9 январь жума кунидан бошлаб илиқ ҳарорат аёз билан алмашади. Илиқ ҳавода сайр қилишни хуш кўрувчилар эртага 16-18° иссиқда айланишлари мумкин.

“9-12 январда Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда. Кучли қор ва ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-7° совуқ, кундузи 0° бўлади. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан кучли қор ёғади. 7- ... Читать дальше »


Admin | 08 Янв 2015 (08:42) | 1691 | | 0


26 январь кун Ер сайёрасига хавфли астероид яқинлашади


Диаметри деярли 1 километрга эга бўлган 2004 BL86 астероиди шу йилнинг 26 январь куни Ер сайёрасига яқинлашади ва минимал узоқликдан учиб ўтади.

Бу вақтда космик объект ва Ер оралиғи 1,2 миллион километр масофани ташкил этади. Мазкур масофа Ер билан Ойнинг оралиқ масофасидан тахминан 3 баробар катта демакдир. Шундай қилиб, астероид хавфли синфга оид бўлса-да, бироқ Ер ўқи орбитасини кесиб ўтиши жиҳатидан Сайёрамизга ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Бу ҳақда sdnnet.ru сайтига таяниб, “Uzbekistan Today” хабар берган.

Маълумот учун, 2004 BL86 астероиди 2004 йилда топилган бўлиб, унинг Ерга тушиши катта фожиали оқибатларни олиб келиши мумкин. Астероид сувга тушган тақдирда ҳам йирик цунами тўлқинларини келтириб чиқаради.

... Читать дальше »


Admin | 08 Янв 2015 (08:40) | 1312 | | 0


Амира Алибекова инсонлар қалбини очди


Бугунги кунда мухлисларнинг кўнглидан жой оладиган ва қалбга яқин ижод маҳсули яратиш анча меҳнат талаб этади. Ана шу жиҳатни алоҳида эътиборга олган маҳоратли хонанда, ўзининг ноёб овози билан кўплаб юракларни забт этишга эришган Амира Алибекова ижодидаги янги видеоклипини сайтимиз орқали тақдим этмоқда. 

Яқинда хонанданинг "Умр ўтаверади" номли қўшиғини "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали мухлисларга ҳавола этилганди. Бугун ана шу тарона учун ишланган клипнинг премьерасини қарши олинг!

Амира Алибекова инсонлар қалбини очди
Аслида бу қўшиқ 1958 йилда хонанда Далида томонидан араб тилида куйланган. Амира Алибекова эса ўзбекча матн асосида янгича талқинда мусиқий сайқал берилган ҳолатда бу қўшиқни қайта куйлади. Қўшиқ матни Якзон қаламига мансуб, аранжировка муаллифи эса Жасур Абдураҳмонов. 

Амира Алибекова инсонлар қалбини очди
Бугун сайтимиз орқали тақдим этилаётган видеоклип ҳаётий сюжетга эга бўлиб, уни томоша қилган ... Читать дальше »


Voydodacom | 07 Янв 2015 (01:12) | 447 | | 0


МАДАНИЯТ, САНЪАТ ВА СПОРТ ФИДОЙИЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ!


Бугун Ватан равнақига ўз фидойи меҳнатлари билан ҳисса қўшиш истагидаги юртдошларимиз талай. Бундай улкан салоҳият маданият, санъат ва спорт соҳасида тинмай ижод қилаётган, ўз вазифасини юракдан адо этаётган соҳа вакиллари ҳаётида кўзга ташланади. Уларни рағбатлантириш, мамлакатимиз истиқболи, дунё узра донг таратиши учун янада руҳлантириш бобида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тарихида илк бор юксак савиядаги тадбир ташкил этилди.

Мустақиллик улашаётган кенг имкониятлар кўплаб ижодкорлар ва спортчиларимизнинг ўзларини эмин-эркин намоён этишлари учун катта куч бўлмоқда. Халқ маънавиятига, маданиятига улкан улуш бўлувчи ижод намуналари яратилаётгани, спортчиларимиз ғайрати ва шижоати ила баланд марраларни забт этаётгани бунинг яққол далилидир.

Йил якунларига бағишланган маданий-мусиқий тадбирда соҳада ўзининг самарали меҳнати билан эл корига яраётган қатор ватондошларимиз вазирликни ... Читать дальше »


Admin | 06 Янв 2015 (17:19) | 344 | | 0


''ШАРҚ'' ВОКАЛ ЧОЛҒУ АНСАМБЛИ ИЖОДИЙ ПАРВОЗДА


''Эътироф'' миллий мукофоти юртимизда таъсис этилган юксак даражадаги тақдимот бўлиб, санъат, кино, спорт ва амалий санъат соҳасида ўз ҳизматлари билан эътирофга лойиқ кўрилган ижодкорларга тақдим этилиши ва катта тантана билан нишонланиши сир эмас. Бу йил иккинчи бор ўтказилган мазкур тақдимотда муносиб бўлганлар қаторида ''Йилнинг энг яхши гурухи'' номинацияси ғолиби ''Шарқ'' вокал чолғу ансамбли дея эълон қилинди.

Такдимот маросими олдидан номзодлар билан учрашув ўтказилиб ансамбль солистлари билан суҳбатлашганимизда, бу мукофотга номзод бўлишимизнинг ўзи катта бахт, дея эътироф этишганди. Бугун эса улар совриндорлар ... Читать дальше »


Admin | 06 Янв 2015 (17:16) | 330 | | 0


ШАРОФ МУҚИМОВ ЯНА КИМГА "БОЖА" БЎЛМОҚЧИ...


Тез орада Шароф Муқимов ўзининг янги ижод маҳсулини мухлисларига тақдим этиши ҳақида сайтимиз орқали хабар бегандик. Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосининг премьера дастурида ваъда этилган тарона илк бор тингловчилар диққатига ҳавола этилди.

“Божа бўламиз” номли янги қўшиқнинг мусиқа муаллифи Шарофнинг доимий ижодий ҳамкори бастакор Озода Абдувалиева бўлиб, у хонанданинг аксарият қўшиқлари, яъни “Ёлғон муҳаббат”, “Ман шайдо” каби тароналари муаллифи ҳамдир. Қўшиқ матни Ботир Эргашев қаламига мансуб бўлиб аранжировка Авзалбек Ҳусановга тегишли.

... Читать дальше »


Admin | 05 Янв 2015 (20:19) | 966 | | 0


Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Италиядаги «Карнавал Кубоги»да иштирок этади


Италиянинг Виарежжио шаҳарчасида бўлиб ўтадиган «Карнавал Кубоги» халқаро турнирига қуръа ташланди, деб хабар бермоқда ... Читать дальше »


Admin | 05 Янв 2015 (02:16) | 356 | | 0


РУҲШОНАНИНГ МУХЛИСЛАРИГА АТАГАН СОВҒАЛАРИ БИСЁР ЭКАН


Ўтган 2014 йил шоу бизнес вакиллари орасида ўз мухаббатини топган ва оила ришталарини боғлаб, бахт қасрига қадам қўйган хонандалар кўп бўлди, десак муболаға бўлмайди. Шов-шувли туй-тантаналар эса бунга яққол мисол бўла олади. 

Эстрадамизда оз фурсат ичида ўз истеъдодини намоён этиб, муҳлислари қалбини забт этган Руҳшона ҳам оппок келинлик либосида бахт қасри маликасига айланди. Кинофильмларда ижро этган роллари, таниқли санъаткорларга суратга олган видеоклиплари билан таниш бўлган Санжар Маткаримов билан турмуш қурган хонанда, эндиликда санъат билан бирга оила маъсулиятини бирдек олиб боришни зиммасига олди. 

... Читать дальше »


Admin | 05 Янв 2015 (02:11) | 335 | | 0


Муниса Ризаева «Эътироф – 2014» совринини қўлидан тушириб юборди


«Эътироф – 2014» миллий мукофоти тақдимотида «Йилнинг энг яхши аёл хонандаси» номинациясида ғолиб чиққан Муниса Ризаева ҳаяжондан қўлидаги совринни тушириб юборди. Бу ҳақда «12news.uz»га асосланиб «Kun.uz»  ... Читать дальше »


Admin | 04 Янв 2015 (20:30) | 816 | | 0


Темур Бекмамбетовнинг «Ёлки 1914» комедияси Россия кинопрокати етакчисига айланди


«Ёлки 1914» («Арчалар 1914») оилавий комедияси Россия кинопрокати етакчисига айланди. Бу ҳақда «KinoBusiness.com»га таяниб, «Kun.uz»  ... Читать дальше »


Admin | 04 Янв 2015 (20:25) | 304 | | 0


« 1 2 ... 305 306 307 308 309 »