Главная » 2016 » Май » 2

АҚШда янги BMW автомобилидан ҳам қимматроқ сумкалар сотувга чиқарилди


  • Admin
  • 02 Май 2016(19:38)
  • 390
  • 0

Дунёдаги энг йирик автоконцернлардан бири Rolls-Royce Wraith автомобиллари эгалари учун мўлжалланган махсус сумкалар тўпламини намойиш этди. Бу ҳақда “Auto.mail.ru” хабар бермоқда.

Wraith Luggage Collection номли багаж учун махсус тўпламнинг нархи 45 845 доллар деб баҳоланди.

АҚШ автомобил бозорида 3-сериядаги BMW автомобиллари 33150, 4-сериядаги BMW автомобиллари эса 41 650 долларга сотилмоқда.

Wraith Luggage тўплами олтита сумкадан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири “Rolls-Royce автомобилларининг эксклюзив эстетикасини тақдим этиш” учун яратилган. Тўплам учта йўл сумкаси, иккита чемодан ва тўй-базмлар либослари учун ғилофни ўз ичига олади. Уларнинг ҳар бири Rolls-Royce автомобиллари юкхонасига жойлашади. Барча сумкалар қўлда тикилган ва уларда Rolls-Royce автомобиллари салонида фойдаланилган чарм қўлланилган. Сумкаларга Rolls-Royce логотипи белгиси акс эттирилган.

 

Теги: АҚШда янги BMW автомобилидан ҳам қи

Всего комментариев: 0
avatar