Главная » 2016 » Октябрь » 18

АҚШда Тайсон Гэйнинг қизи отиб кетилди


  • News
  • 18 Окт 2016(10:58)
  • 667
  • 0
Енгил атлетика бўйича уч карра жаҳон чемпиони Тайсон Гэйнинг қизи Тринити Гэй АҚШнинг Кентукки штати, Лексингтон шаҳридаги отишма вақтида вафот этди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар бермоқда.

“Cook Out” ресторани ёнида кутилмаганда бошланган отишма сабабли маҳаллий аҳоли вакиллари полицияни чақиришди. Полиция Тайсон Гэйнинг бўйин соҳасидан ўқ билан яраланган 15 ёшли қизини топди ва зудлик билан Тринитини шифохонага етказди. Бироқ тиббиёт ходимлари ўсмир қизнинг ҳаётини сақлаб қола олишмади.

Маълумотларга кўра, отишма ресторан атрофига икки машинада келган гуруҳ томонидан амалга оширилган. Отишмадан сўнг, ҳар икки гуруҳ ҳам воқеа жойидан ғойиб бўлган.

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, спортчининг қизи отишма уюштирган гуруҳ аъзоларига алоқаси бўлмаган. У отишманинг тасодифий қурбони бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Тайсон Гэй дунёдаги энг кучли спринтерлардан бири саналади. 100 метрга югуриш бўйича дунёда 2-ўрин, 200 метрга югуриш бўйича 6-ўрин айнан ушбу спортчига тегишли. Гэйнинг қизи Тринити ҳам спорт билан шуғулланарди. У штат совриндори бўлганди.

Умида Якубова

Теги: АҚШда Тайсон Гэйнинг қизи отиб кети

Всего комментариев: 0
avatar