Главная » 2016 » Март » 30

АҚШнинг Ideal Conceal компанияси қурол-смартфон яратди


  • voydodaxek
  • 30 Мар 2016(23:22)
  • 567
  • 0

Кўринишидан смартфонга ўхшаш ушбу қурилманинг аслида қурол эканини ҳеч ким билмайди.

 

Американинг Миннесота штатидаги Ideal Conceal техник қурилмаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи компанияси қурол-смартфон яратди. Бу ҳақда NBC News маълумотлари асосида “Ren.tv” ташри хабар берди. 380 калибрли ушбу қуролга “Мукаммал яширилган” номи берилди.

 Унинг суратлари интернет тармоғида пайдо бўлиши билан қуролга бўлган қизиқиш янада ортиб кетди. Смартфон биргина сезилмас тугмани босиш билан қурол кўринишига келади. Ҳар қандай инсон 10 дақиқалик машғулотдан сўнг уни бемалол ишлата олиш имкониятига эга бўлади.

Қурол-смартфонни шунчаки ишлатиб бўлмайди. Бунинг учун уни қурол шаклига келтиргач, бош қисмидаги ўқнинг чиқиш йўлидаги қопқоқни олиб ташлаш лозим бўлади.

Ғоя муаллифининг сўзларига кўра, у анчадан бери олиб юриш қулай бўлган шундай қуролни яратиш истагида бўлган. Орадан вақт ўтиб, у ўз озусини рўёбга чиқишига эришган.

Ideal Conceal компанияси ушбу қуролни ишлаб чиқариш учун патент олди. У 2016 йилнинг иккинчи ярмида сотувга чиқарилади. Унинг нархи 395 АҚШ доллари деб баҳоланмоқда. 

Теги: АҚШнинг Ideal Conceal компанияси қу

Всего комментариев: 0
avatar