Главная » 2016 » Ноябрь » 1

Африкада 4 оёқли чақалоқ дунёга келди


  • News
  • 01 Ноя 2016(12:46)
  • 1085
  • 0
31 октябрь куни Африканинг Мозамбик шаҳридаги туғруқхоналарнинг бирида 4 оёқли гўдак дунёга келди, деб хабар беради “Riafan.ru” нашри.

Маълумотларга кўра, унинг ота-онаси чақалоқ 4та оёқ билан туғилиши ҳақида туғруққача билмаган. Сабаби, улар яшайдиган ҳудудда ультратовуш (УЗИ) текшируви мавжуд эмас.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, боладаги қўшимча 2та оёқ унинг ривожланмай қолган эгизагига тегишли бўлиши ҳам мумкин.

Айни вақтда боланинг жинси ошкор қилинмаяпти. Жарроҳлар чақалоқни тўлиқ текширувдан ўтказиб, ортиқча оёқларни олиб ташлаш мумкин ёки мумкин эмаслиги борасида фикр юритишмоқда.

Маълумот учун, айни шаҳарда октябрь ойининг бошида 3 оёқли болакай ҳам туғилганди. Бироқ, у туғилганидан бир неча соат ўтиб, нобуд бўлган.

Умида Якубова

Теги: Африкада 4 оёқли чақалоқ дунёга кел

Всего комментариев: 0
avatar