Главная » 2016 » Сентябрь » 26

Ҳаётдан завқ олиб яшашнинг 11 усули


  • Admin
  • 26 Сен 2016(14:11)
  • 379
  • 0

Статистик маълумотларга қараганда инсоннинг ўртача умри 75-85 (70-75 ёшгача эркаклар, 80-85 аёллар) экан. 75 йил узундек туюлади, аслида эса жуда ҳам оз муддат.

Умр қисқа! Биз бу ҳақида жуда ҳам кўп бор эшитганмиз аммо маъносини қай даражада англаймиз? Бу жумланинг маъноси шуки: ўзингизни қийнаб умр кечириш эмас аксинча, ҳаётдан лаззат олиб яшашингиз лозим. Позитив энергияни кўпайтиринг! Қандай қилиб дейсизми? Бунинг содда усуллари мавжуд. Ушбу мақолада биз ичимиздаги позитив қувватни ошириш учун қилишимиз керак бўлган оддийгина ҳаракатлар ҳақида сўз юритамиз. Демак, бошладик.

1. Жилмайинг

Ҳар сафар лабингизга табассум югурганида танангиз эмоционал холатни оширадиган эндорфин ишлаб чиқара бошлайди. “Табассум асаб толаларини фаоллаштириш йўли билан бизда бахт хиссини уйғотади. Шунингдек, саломатлигимиз учун ҳам фойдалидир”, деб ёзади “Psychology Today”.

2. Кулинг

Шундай вазиятлар ҳам бўладики, кулишингни ҳам йиғлашингни ҳам билмай қоласан. Бундай вазиятда йиғлаб енгил тортиб олиш мумкин. Аммо вазиатни енгиллаштириб мириқиб кулиб олган яхшироқ. Кулгу ва хушчақчақлик шифобахш хусусиятга эга бўлиб, омадсиз кунни ҳам мувафаққиятли қилиб юборади. Кулинг, зеро кулгу умрингизни узайтиради.

3. Шукрли бўлинг

Кўпчилик бу дунёда қолганларга қараганда омадли эканликларини унутиб қўядилар. Атрофга назар солиб сизданда муҳтож ва сизданда омадсизлар борлигини ўйлаб кўринг. Шукроналик хисси авваллари сезилмаган атрофингиздаги тўкинликни кўришга ёрдам беради.

4. Очиқ ҳавода сайр қилинг

Ишхона ёки уйингиздан ташқарига чиқиб, очиқ осмон остида сайр қилиш ва табиат бизга инъом этилган гўзалликдан баҳраманд бўлиш, юзага келиши мумкин бўлган стрессдан энг яхши даво. Мазкур муолажа усулини кўплаб олимлар таъкидлаб ўтишган.

5. Хиссиётларга берилинг

Ўзингизга бўлган муҳаббатни уйғотишнинг энг самарали усули бу — ўз хиссиётларингизга қулоқ солишингиздир. Сиздаги юзага келадиган барча хиссиёт бежиз эмас, албатта. Бу хиссиётларга бепарволик қилиш эса ярамайди.

6. Ўзингизга бироз муҳаббат улашинг

Баъзан ўзингизга муҳаббат улашишингиз лозим. Сабаби Сиз бошқалардан кўра ўзингизнинг муҳаббатингизга кўпроқ муносибсиз. Табиат қўйнига чиқинг. Мириқиб ухлаб дам олинг. Ўзингиз ёқтирган ресторанга боринг. Сизга ҳузур олиб келадиган севимли машғулот билан шуғулланинг.

7. Бугунги кун билан яшанг

Ўтиб бораётган онингиздан зўрроқ лаҳза хеч қачон бўлмайди. Айни дамга бутун эътиборингизни жамлашингиз зарур. Ўтмиш ва келажакни эса иккинчи даражага олиб қўйинг. Инсоният ўтмишда бажара олмаган холатлари, содир бўлиши мумкин бўлган вазиятлари ҳақида ўйлашни яхши кўради. Аммо биз айни дамда бошқа вазият ва бошқа вақтда яшашимиз мумкин эмас. Зеро ўтиб бораётган айни лаҳзалар ҳаётимизнинг бир бўлагидир.

8. Ўз чегарангизни ҳимоя қилинг

Ўз қарашларингизни ҳимоя қилинг. Сизни ўраб турган инсонлар сиз билан муомалада нималар мумкин, нималар эса таъқиқланишини билиб қўйсинлар. Бу сизга бўлган муносабатда хаққоний ёндашув бўлади.

9. Темпни пасайтиринг

Ўзингизни эркин тутинг. Бугун уйингиз ёки ишхонангизгача бўлган йўлда кетаётганда жараённинг ўзидан завқ олинг. Йўл-йўлакай олдинда турган муаммоларни унутинг. Чуқур нафас олиб, ҳаётдан лаззат олинг.

10. Захарлайдиган кишилардан қочинг

Вақти-вақти билан бизга “Захарли инсонлар” дуч келади. Улар билан суҳбатдан сўнг бизларни нохушлик, ачиниш ва безовталик хисси қамраб олади. Бу каби одамлардан қочиш ва улар билан иложи борича жуда ҳам кам суҳбатда бўлишимиз лозим.

11. Бахтингизни ўзгалар билан улашинг

Ўз бахтингизни, қувончигизни бошқа инсонлар билан ўртоқлашинг. Бу билан сиз суҳбатдошингизга беғараз ёрдам кўрсатган бўласиз. Сиз нафақат ўзингизни яхши хис этасиз балки, кимнингдир ҳаётини ўзгартириб юборишингиз ҳам мумкин.

 

Теги: Ҳаётдан завқ олиб яшашнинг 11 усули

Всего комментариев: 0
avatar