Главная » 2016 » Апрель » 11

Қайси мамлакатларда солиқ миқдори юқори?


  • Admin
  • 11 Апр 2016(11:09)
  • 418
  • 0

Бу рўйхат орқали исталган мамлакатдаги солиқ тизимининг ҳолатини тез ва осон билиш мумкин бўлади.

Консалтинг ва аудит профессионал хизматларини амалга оширувчи PricewaterhouseCoopers ҳалқаро тармоғи дунёнинг энг кам ва энг кўп солиқлар жорий этилган мамлакатлар рўйхатини тузди. Унда мамлакатлардаги солиқ тизимлари бизнес соҳасига қай даражада таъсир кўрсатиши ҳақида ҳам қизиқарли маълумотлар мавжуд.

Унда дунё мамлакатлари аро турли миқдорда солиқ миқдорига эга бўлган давлатлардаги солиқ тизими фоизларда акс эттирилган. Шу йўл билан исталган мамлакатдаги солиқ тизимининг ҳолатини тез ва осон билиш мумкин бўлади.

Кўплаб мамлакатларда аҳолига қулайлик ва енгиллик яратиш мақсадида солиқ миқдори бошқа мамлакатларникидан анча паст миқдорда эканини кўриш мумкин. Улар қаторига Бирлашган Араб Амирликлари (15,9 фоиз), Саудия Арабистони (15 фоиз), Канада (21,1 фоиз), Қозоғистон (29,2 фоиз), Швейцария (28,8 фоиз) кабилар киради.

Солиқ миқдори ўртача деб тан олинган мамлакталар қаторида эса ЖАР ва Хорватия (20 фоиздан), Янги Зеландия (22 фоиз), Буюк Британия (32 фоиз), Финляндия (37,9 фоиз) давлатлари бор.

Юқори даражадаги солиқлар Германия (48 фоиз), Чехия (50,4 фоиз), Словакия (51,2 фоиз), Украина (52,2 фоиз), Франция (62,7 фоиз) давлатларида жорий этилган.

Ўта юқори миқдордаги солиқлар Япония (51,3 фоиз), Бразилия (69,2 фоиз), бир қатор Африка давлатлари ҳамда Хитой (67,8 фоиз) давлатларида амал қилади. 

Теги: Қайси мамлакатларда солиқ миқдори ю

Всего комментариев: 0
avatar