Главная » 2016 » Октябрь » 22

Қайси мессенжерга ишонган маъқул?


  • Mirkarimoff
  • 23 Окт 2016(00:10)
  • 576
  • 0

Мустақил ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Amnesty International Facebook компанияси  мессенжер хизматларининг ҳимояланганлигини юқори баҳолади. Унга кўра, WhatsApp ва Facebook Messenger энг кучли ҳимояланган мессенжерлар ҳисобланади, дейилади ташкилот ҳисоботида. 

Ҳуқуқ ҳимоячилари ўзларининг тадқиқотларида 11та йирик интернет компания иловаларининг махфийлик механизмларини ўрганиб чиқишган.
 
Ташкилот, хизматларнинг end-to-end-шифрлаш, мижозларни хавфдан огоҳлантириш, таҳдидли ёзишма, ҳукумат сўровларига жавоб бериш каби жиҳатларига эътибор қаратган.

Натижага кўра, Facebook Messenger, WhatsApp, iMessage, FaceTime ва Telegram етакчи мессенжерлар унвонини қўлга киритган. Amnesty International нуқтаи-назаридан Snapchat, BlackBerry, WeChat ва QQ энг ёмон ҳимояга эга хизматлардир.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar