Главная » 2016 » Ноябрь » 15

Актриса Зарина Низомиддинова Malibu’сини қайси пулга сотиб олганини тушунтириб берди


  • Admin
  • 15 Ноя 2016(18:11)
  • 2176
  • 0

Актриса Зарина Низомиддинова «Shok.uz» сайтига берган интервьюсида кино ва реклама соҳасидаги гонорарлари ҳақидаги саволларга жавоб бериб ўтди, деб ёзади “Дарё”. 

Malibu автомобилини қайси пулга олдингиз? Ҳар ҳолда кинодан тушадиган гонорарлар унчалик катта эмас, тўғрими?

— Менинг гонорарим қанча эканлигини билмайсиз-ку. Гонорарим — шахсий масала ва уни ҳаммага айтишим шарт эмас. Кейин, атрофга назар ташласак, деярли барча актрисаларнинг машинаси бор…

— Лекин уларда асосан Lacetti, Nexia ва шунга ўхшаш машиналар…

— Нега энди? Яхши машиналар ҳам бор. Балки уларнинг ўзи яхши машина сотиб олишни истамас, балки бошқа нарсага пул тўплаётгандир. Мен ўзимга қулай бўлсин, деб шу машинани сотиб олдим.

— Демак, рекламалардан тушган пулга сотиб олгансиз?

— Ишлайман, ўзимизга тўқмиз, Худога шукрки, ёнимда акам бор.

— Рекламалардаги чиқишларингиз учун сизга қанча тўлашади, гонорар миқдори каттами?

— Гонорарим миқдорини ҳеч қачон оммага маълум қилмайман. Кўряпсиз-ку, Malibu олибманми, демак, гонорарим катта экан.

Теги: Актриса Зарина Низомиддинова Malibu

Всего комментариев: 0
avatar