Главная » 2016 » Июнь » 18

“Alibaba Group” асосчиси компаниянинг ташкил этилишини ҳаётидаги энг катта хато деб атади


  • News
  • 19 Июн 2016(00:26)
  • 566
  • 0
“Alibaba Group” асосчиси Жек Ма мазкур компаниянинг яратилишини “Ҳаётимдаги энг катта хатом”, деб атади. Ма бу ҳақда Санкт-Петербургдаги Халқаро иқтисодий форумда гапириб ўтди.

“Alibaba”нинг яратилиши менинг ҳаётимда қилган энга катта хатомдир. У менинг ҳаётимни бунчалик ўзгартириб юборади деб ўйламаган эдим. Мен шунчаки, унча катта бўлмаган компания ташкил қилмоқчи эдим, аммо у йириклашиб кетди”, дейди компания асосчиси.

Ма агар унга кейинги ҳаётда яшаш имкони берилса, бундай бизнес билан шуғулланмаслигини таъкидлаб ўтди.

“Менда дунёнинг исталган жойига бориб, у ерда хотиржам вақт ўтказиш имкони бўлишини хоҳлайман”, дейди у.

Ма ўзининг энг катта мақсади – дунёдаги барча тадбиркорлик турларини қўллаб-қувватловчи электрон коридор яратиш эканлигини айтди.

Маълумот ўрнида, “Alibaba Group” 1999 йилда Хитойда ташкил этилган бўлиб, компания интернет-савдо билан шуғулланади. Унда 35 минг ходим фаолият юритади.

Руслан Сулаймонов

Теги: “Alibaba Group” асосчиси компанияни

Всего комментариев: 0
avatar