Главная » 2016 » Август » 2

Amazon капиталлашув бўйича Exxon’дан ўтиб кетди


  • Admin
  • 02 Авг 2016(11:32)
  • 192
  • 0

Amazon онлайн-ритейлери 1 августдаги савдо сессиялари вақтида Exxon нефть-газ компаниясидан ўтиб кетди ва АҚШ компаниялари орасида капиталлашув бўйича 4-ўринга кўтарилиб олди, деб хабар бермоқда Market Watch.

Онлайн-ритейлернинг акциялари 1,3 фоизга қимматлашди, бунинг эвазига унинг бозор қиймати 364 млрд долларни ташкил қилди. Бу орада Exxon акциялари 2 фоизга арзонлашиб, компаниянинг капиталлашуви 361,6 млрд долларгача камайиб кетди.

Айни вақтда капиталлашув рейтингида биринчи 4 та ўринни технологик компаниялар эгалламоқда: 
1) Apple (NASDAQ: AAPL) — 565,9 млрд доллар
2) Alphabet (NASDAQ: GOOG) — 549,6 млрд доллар
3) Microsoft (NASDAQ: MSFT) — 440 млрд доллар
4) Amazon (NASDAQ: AMZN) — 364 млрд доллар 
5) Exxon Mobile (NASDAQ: XOM) — 361,6 млрд доллар

Теги: Amazon капиталлашув бўйича Exxon’да

Всего комментариев: 0
avatar