Главная » 2016 » Июль » 30

Америкалик эркак самолётдан парашютсиз сакрашни режалаштирди


  • Admin
  • 30 Июл 2016(19:21)
  • 282
  • 0

АҚШлик профессионал парашютчи Люк Айкинс самолётдан парашютсиз сакрашни режалаштирганини маълум қилди, деб хабар берди“Gazeta.ru” нашри.

Шу пайтгача самолётдан 18 минг марта сакраган парашютчи, 7,6 километр баландликдаги самолётдан 20-қаватли бино баландлигида таранг тортилган тўрга сакрашни режалаштирган. У эгнига махсус кийим киймайди, ихтиёрида фақат GPS навигатори бўлади.

Илгари бундай сакрашни 90 килограммли маникен амалга оширган бўлиб, у тўрни йиртиб юборган эди. Люк Айкинснинг парвози ва қўнишини Fox телеканали трансляция қилади.

Теги: Америкалик эркак самолётдан парашют

Всего комментариев: 0
avatar