Главная » 2016 » Март » 27

АНГЕЛА МЕРКЕЛЬ БИЛАН СЕЛФИГА ТУШГАН ЙИГИТНИНГ ШАХСИ АНИҚЛАНДИ


  • voydodaxek
  • 28 Мар 2016(00:13)
  • 897
  • 0

Германия канцлери Ангела Меркель билан селфига тушган ёш йигит ҳамма ўйлагандек ҳудкуш-террорчи эмаслиги маълум бўлди, деб хабар беради “Вести” Германия ОАВларига асосланиб.

Аввалроқ Германия канцлери Брюссель терактларини содир этган ҳудкушлардан бири билан суратга тушгани ҳақида хабар берилган эди.

Аммо бу суратдаги йигит 18 ёшли суриялик фуқаро Анас Мондамани бўлиб чиқди.

У Берлинда яшайди. Анаснинг шахсини берлинликлар ҳам тасдиқлаган. Шундай қилиб, тушунмовчилик ижобий ҳал бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Бельгия пойтахтида 22 март куни бир нечта террорчилик ҳаракатлари содир этилди. Мазкур қўпорувчилик ҳаракатлари оқибатида 31 киши ҳалок бўлди. Терактларга жавобгарликни ДАИШ ўз зиммасига олди.

Теги: АНГЕЛА МЕРКЕЛЬ БИЛАН СЕЛФИГА ТУШГАН

Всего комментариев: 0
avatar