Главная » 2016 » Апрель » 1

Англияда гигант қўзичоқ дунёга келди


  • voydodaxek
  • 01 Апр 2016(08:37)
  • 819
  • 0

Янги туғилган кўзичоқнинг вазни 13 килограммни ташкил этади.

 

Англияда истиқомат вилувчи Нил Фелл ўз фермасига эга. Март ойи ўрталарида унинг фермасидаги ҳомиладор қўйлардан бирининг кўзи ёриди. Фермер ғайриоддий қўзичоқнинг яшаб кетишига ишонмаган шекилли, бу борада оммага кечроқ хабар берди. Қўзичоқ шу даражада катта эдики, уни янги туғилган қўзичоқ деб бўлмасди. Одатда қўзичоқлар 2,5-3 килограммгача бўлган вазнда туғилади. Гавдасига яраша Тайсон деб ном берилган қўзичоқнинг оғирлиги 13 килограммни ташкил этарди.

Тайсон фермада у билан деярли бир кунда туғилган бошқа қўзичоқлардан 5 баробар катта. Нилнинг ўғли 5 ойлик, ҳатто, унинг ёнида ҳам янги туғилган кўзичоқ катта кўринади.

Нилл фермада туғилган ушбу қўзичоқ дунё миқёсидаги ягона гигант қўзичоқ эканини билади ва шунинг учун у Гиннеснинг рекордлари китоби вакиллари билан айни мавзуда суҳбатлашди. Ҳозирда Нилл махсус сўровнома анкетасини тўлдириб ташкилотга жўнатиш арафасида. Болалигидан фермада ўсган, кейинчалик ўз фермасига эга бўлган Нилл қўзичоқларнинг туғилиши билан боғлиқ жуда кўплаб ҳолатларни кўргани, аммо бу қадар катта қўзичоқни кўрмаганини айтмоқда. Афсуски гигант қўзичоқ зотдор эмас.
 
Нилл она қўй битта қўзичоқни дунёга келтиришини билган. Унинг фикрича, икки қўзичоқни дунёга келтириши мумкин бўлган қўйлар жуда кўп овқатланишар экан. Тайсонни дунёга келтирган онаси овқатни бошқалар қатори еган, аммо у ўз организмидаги бор кучини фарзандига берган.

Теги: Англияда гигант қўзичоқ дунёга келд

Всего комментариев: 0
avatar