Главная » 2016 » Май » 18

Анжелина Жоли ҳақида тарқалган миш-мишлар ҳақиқатми?


  • Admin
  • 18 Май 2016(20:28)
  • 494
  • 0

Голливуд актрисаси Анжелина Жоли ташқи кўриниши билан яна бир бор оммани ҳайратга солди. Шов-шувларга қараганда, актрисанинг яқинлари уни озроқ бўлсада вазн олишини ёлвориб сўрашаётган экан.

Жоли қочқинлар масаласи бўйича жонли эфирда интервью бераётган пайтда, кўпчиликнинг эътибори бир нарсага қаратилди. Бир қарашда, актриса одатий кўринишда эди, кийиб олганбежирим куйлаги тиззаларидан бироз кўтарилиб турарди. Тақинчоқлар билан ясанган, макияжни минимум ишлатган эди. 

Айнан шу эфир вақтида Жоли журналист аёл билан гаплашгани ўтирди ва шунда унинг оёқлари кўриниб кетди. Унда актрисанинг чўпдек озиб кетган оёқлари яққол кўриниб турарди. 

Айтишларига қараганда, унинг яқинлари озроқ бўлсада, вазн тўплашини илтимос қилишаётган экан. Анжеленанинг ўзи эса, жудаям ажойиб кўринишга эга эканлигини ва ўзгаришга эҳтиёж сезмаётганини таъкидлаб ўтган.

Яна бир ана шундай шов-шувлардан бири актрисанинг вазни 35 килограммга тушиб кетгани ҳақидаги гап-сўзлардир. Мутахассисларнинг фикрича, Жоли яна беш кг.га озса, унда ўлим билан юзма-юз келади.

Теги: Анжелина Жоли ҳақида тарқалган миш-

Всего комментариев: 0
avatar