Главная » 2016 » Сентябрь » 8

Apple янги iPhone 7 смартфонини тақдим этди


  • News
  • 08 Сен 2016(10:56)
  • 496
  • 0
Кеча,  7 сентябрь куни Сан-Францискo шаҳрида Apple компаниясининг тақдимот маросимибўлиб ўтди. Унда компания iPhone7, iPhone 7 Plus,  шунингдек, Apple Watch 2 – ақлли соатларини тақдим этди. 
 
Янги iPhone тўрт хил рангда ишлаб чиқарилади: қора, оқ, тилларанг ва пушти тилларанг.
 
Янги iPhone 7нинг асосий хусусиятлари: 5,5 дюймли Retina HD дисплейи, 12 Mp асосий камера ва 7 Mp олд камера, сув ва чангддан ҳимоя, “Home” тугмасининг янгиланиши, стереодинамикалар, симсиз қулоқчинлар, 3,5 мм тешик йўқлиги, узоқ муддатга этувчи қувват ва iOS 10.
 
iPhone 7нинг нархи 649 АҚШ долларидан бошланади. Янги смартфон учун буюртмалар 9 сентябрдан қабул қилинади. 
 
Ижтимоий тармоқларда эса Apple’нинг янги смартфони видеолари тарқалди.  
 
Руслан Сулаймонов

 

Теги: Apple янги iPhone 7 смартфонини тақ

Всего комментариев: 0
avatar