Главная » 2016 » Июнь » 27

Аргентина терма жамоасини Мессининг ортидан яна олти киши тарк этди


  • Admin
  • 27 Июн 2016(18:45)
  • 914
  • 0

Жамоанинг бир қатор етакчи футболчилар мағлубият аламидан кетишга қарор қилдилар.

Аввалроқ, Лионель Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини тугатгани ҳақидахабар берган эдик. Энди эса жамоанинг бошыа футболчилари ҳам термадаги фаолиятларини тугатишларини маълум қилишди. Булар, Серхио Агуеро, Хавьер Маскерано, Гонсало Игуаин,  Эсекиэль Лавесси, Лукас Биглия ва Анхель Ди Мариядир.
 
Америка кубоги финалида Чилидан учралган мағлубият аргентиналик футболчиларга жуда ёмон таъсир қилгани туфайли,  жамоани тарк этувчилар сони ортмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз,  бугун Америка кубогининг финал учрашувида Чили ва Аргентина жамолари тўқнаш келди. Асосий  ва қўшимча вақт ғолиб номини аниқлаб бера олмагач, томонлар пеналтилар сериясида куч синашдилар. Бироқ бу сафар ҳам Аргентина жамоасидан омад юз ўгирди. Чилиликлар 4:2 ҳисобида аргентиналиклардан устун келди ва кетма-кет иккинчи бор кубогни қўлга киритди.

Теги: Аргентина терма жамоасини Мессининг

Всего комментариев: 0
avatar