Главная » 2016 » Июль » 30

Асал Шодиева ва Муниса Ризаеванинг муаммоси Фаррух Комиловнинг бошига тушди


  • Admin
  • 30 Июл 2016(19:33)
  • 1204
  • 0

Хонанда таҳририятимизга ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси номаълум кимсалар томонидан ўзлаштирилгани ва бу қатор муаммоларга сабаб бўлаётганини маълум қилди.

Хонанда Фаррух Комилов “Qalampir.uz” таҳририятига Instagram ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасини кимдир ўзлаштиргани ҳақида хабар қилди.
 
“Саҳифам ўзимда эмас, айни дамда уни қайтариб олиш ҳаракатидамиз. Шу соҳанинг мутахассисларига мурожаат қилдим. Интернетга унчалик боғланиб қолмаганман-у шунчаки менинг номимдан бошқаларга ножўя гаплар ёзилаётгани ташвишга соляпти. Бироз аввал, бировнинг оиласи ҳақида менинг номимдан қўпол гаплар ёзишганини айтишди”, дейди Комилов.
 
Айни дамда Фаррух Комиловнинг ижодий жамоаси вакиллари, хусусан, отаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов ва маъмури Диёр Ортиқов санъаткорларни ва мухлисларни хонанданинг Instagram’даги саҳифаси номаълум кимсалар қўлига ўтганини айтиб, ундан келадиган хабарларга ишониб қолмасликка чақиришмоқда.
 
Аввалроқ, бундай ҳолат актриса Асал Шодиева ва хонанда Муниса Ризаева билан ҳам кузатилган эди. Шодиева саҳифасини қайтариб олди. Бироқ Ризаеванинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини номаълум кимсалар ўзлаштириши билан боғлиқ хабарлар ёлғон бўлиб чиқди. У янги саҳифа очди, бу саҳифада одамлар кўпайгач, эскисини тиклади ва янги саҳифани ўзи очган дўконга “ҳадя” этди.
 
Ўйлашимизча, Фаррух Комилов ҳам Instagram’даги саҳифасини йўқотиш орқали пиар қилмаяпти.

Теги: Асал Шодиева ва Муниса Ризаеванинг

Всего комментариев: 0
avatar