Главная » 2016 » Июль » 28

Австралиялик эркак лотереяга тропик оролни ютиб олди


  • Admin
  • 29 Июл 2016(00:41)
  • 303
  • 0

Автралиялик эркак 49 Австралия долларига сотиб олган лотереясига Кусаие номли тропик оролни ютиб олди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.
  
Австралиялик Даг (Doug) ва Салли Бейц (Sally Beitz)лар Микронезияда жойлашган Кусае тропик оролини сотишнинг ғалати усулини ўйлаб топишди. Улар оролни аукционга қўйиш ўрнига, лотерея ўйинини ташкил этишди. Унда қатнашиш учун ҳеч бўлмаганда 49 долларга битта лотерея сотиб олиш керак бўлган.

Ғолиб 26 июль куни аниқ бўлган. Ҳозирча ОАВга унинг исми Жошуа эканлиги маълум. У оролни унда мавжуд бўлган курорт билан бирга ютиб олган.

Кусаие оролининг аҳолиси 6500 кишини ташкил этади, оролда дам олиш маскани ҳам мавжуд. Бу ердаги унча катта бўлмаган 16 хонали меҳмонхона, бешта автомобиль, юк ташиш машинаси ва фургон ҳам ғолибнинг ихтиёрига ўтади.

Теги: Австралиялик эркак лотереяга тропик

Всего комментариев: 0
avatar