Главная » 2016 » Август » 11

Қазғоқдан халос бўлишнинг синалган 7 усули


  • Admin
  • 11 Авг 2016(17:15)
  • 230
  • 0

Тасаввур қилинг: муҳим учрашувга шошиляпсиз, тоза ва чиройли кийим, ажойиб атир иси. Кўзгуга яқинлашиб сочингизни тўғирлайман деганингизда сочларингиз орасидан елкангизга тўкилган қазғоқ кайфиятингизни бузади, деб ёзади “Maslahatim.uz”.

Қазғоқ — кишилар дунё бўйлаб энг кўп дуч келадиган косметик муаммодир. Қазғоқнинг сабаби танамиздаги бирон ички фаолиятнинг бузилишидандир. Шудай экан аввал унинг келиб чиқиш сабабини аниқлаб, ўша сабабни даволаган маъқул.

Қуйида сиз учун қазғоққа қарши синалган 7та рецептни келтирдик:

1. Қатиқ ва мурч.
  Қазғоқнинг пайдо бўлишига ҳар бир инсон танасида мавжуд бўлган замбуруғ ва бактериялар сабаб бўлиши мумкин. Оддий ҳолатда улар бизга зарар етказмайди, бироқ турли сабаблар билан иммунитет пасайганда улар ўз кучуни кўрсата бошлайди. Шундай экан кўпроқ қатиқ ичинг.
  Яна, қатиқ ёрдамида бош терисини намлантириш мумкин. Қатиққа мурч қўшсак намлантирувчи ва замбуруғларга қарши восита ҳосил бўлади.
  Рецепт: 150гр қатиқ ва 2 ош қошиқ майдаланган мурчни аралаштирамиз ва бош терисига суртамиз. 50-60 дақиқадан сўнг ювиб ташлаймиз.

  2. Зайтун ёғи.
  Зайтун ёги бош териси учун ажойиб намлантирувчи воситадир. Илиқ зайтун ёғини кечқурун бош терисига суртамиз ва махсус қалпоқча кийиб олмаиз. Эртасига эрталаб ювиб ташлаймиз.

  3. Сирка.
  Сирка замбуруғ ва зарарли бактерияларни ўлдиради. Бундан ташқари у қичишишни ҳам йўқотади.
  Рецепт: уқаловҳчи ҳаракатлар билан сув қўшилган сиркани бош терисига суртамиз. 30-40 дақиқадан сўнг шампун билан ювиб ташлаймиз.

  4. Истеьмол содаси.
  Қазғоқни енгиш учун замбуруғларга қарши восита — содадан фойдаланиш мумкин. Унинг майда структураси сочларнгизга илакишиб қолган қазғоқ парчаларини ювиб тушади.
  Рецепт: бир оз шампунга 1 ош қошиқ сода қўшиб сочларингизни одатдагидек ювиб ташлайсиз. Шу билан бирга сода бош терисини ўлик ҳужайралардан халос этиб, нормал ёғ балансини тиклашга ёрдам беради.

  5. Лимон шарбати.
  Қазғоққа яна бир сабаб — бош терисида кислота муҳитининг бузилишидир. Лимон шарбати эса нормал кислота муҳитини тиклайди.
  Рецепт: 1ош қошиқ лимон шарбатига 5 ош қошиқ исталган шифобахш ёғ(бодом, зайтун, кокос) қўшиб, бош терисига суртилади. 30дақиқадан сўнг ювиб ташланади.

  6. Хина.
  Маълумки хина — бир қанча соч касалликларига даво саналади. Айтиб ўтиш жоизки, хина касалликнинг илк даврларида фойда беради. 
  Рецепт: идишда 1 чой қошиқдан хина, қуруқ чой, лимон шарбати ва исталган шифобахш ёғ солиб аралаштирилади. Бош терисига суртиб, 1 соатдан кейин шампун билан ювиб ташланади. Агар сочларингиз ранги ўзгаришини истамасангиз рангсиз хинадан фойдаланишингиз мумкин.

  7. Райҳон барглари.
  Райҳондан бир неча асрлардан бери шифобахш ўсимлик сифатида фойдаланиб келинади. Қарангки, у қазғоқда ҳам фойда бераркан.
  Рецепт: райҳон баргларини майдалаб эзиб зайтун ёғи билан аралаштирамиз ва бош терисига суртамиз. 50 дақиқадан сўнг ювиб ташлаймиз.
  Айтиб ўтганимиздек қазғоқ — нохуш муаммо. Аммо уни ҳар бир хонадонда мавжуд бўлган воситалар ёрдамида бартараф этиш мумкин.

Теги: Қазғоқдан халос бўлишнинг синалган

Всего комментариев: 0
avatar