Главная » 2016 » Май » 19

Баҳром Назаров ўзи иштирокида тарқалган видеоларга муносабат билдирди (Видео)


  • News
  • 19 Май 2016(10:42)
  • 591
  • 0

Баҳром Назаров айни кунларда ўтган йилги ижодий анъанасини давом эттирган ҳолда, юртимиз бўйлаб гастроль концертини бошлаганига ҳам қарийб икки ой бўлди. Шу вақтга қадар, Назаров, вилоятларимизда 30 га яқин концерт дастурини тақдим этди. Мазкур концертлардан суратга олинган видеолар эса ижтимоий тармоқларга жойланиб бормоқда. Ана шундай видеолардан бирида Баҳром Назаров қўшиқ куйлаб турган жойида “ҳиқилдоғимга келди” қабилида қилган ишораси эътиборимизни тортди ва унга ушбу видеоларга ойдинлик киритиши сўраб мурожаат қилдик.

—Гастроль концертлари жонингизга теккан кўринади, буни куйлаб турган вақтингизда қилган ҳатти ҳаракатингиздан кўриш мумкин, ростан ҳам шунақами?..

—Бу кунларга етишим осон бўлмади, мухлисларимизни бундай кутиб олиши, мен билан қўшилиб қўшиқларимни куйлаши мен учун фақатгина орзу эди. Ниятни астойидил қилган эканмиз, ижодий жамоамизнинг саъй-ҳаракати ва мухлисларимизнинг садоқати билан шу кунларга ҳам етдик. Бу жонга тегди ёки шу маънодаги бошқа ишора эмас, бу навбат кейинги қўшиққа келганлиги ҳақидаги фақатгина ижодий жамоамиз тушунадиган ишора, калит сўз деса ҳам бўлади.

—Вилоятлардаги ҳар бир концертларингиз жуда катта яхши билан кутиб олинаётганлигини видео лавҳалардан кузатиб боряпмиз. Яна бир видео эътиборимизни тортди стадионда ёмғир шаррос қуйиб турганда ҳам қўшиқ куйлаган экансиз, аммо «Пари-пари» қўшиғи охирига етмай, ўчиб қолган...

—Аввало эътиборингиздан хурсандмиз, ҳақиқаттан ҳам Бухоро вилоятининг Ромитан туманидаги стадионда концерт бераётганимизда, дастурнинг энг охирги қўшиқлари бошланиши билан ёмғир қуя бошлади. Стадион катта бўлганлиги учун уни айланиб қўшиқ айтишга тўғри келади. Ёмғир дастурдаги энг сўнгги қўшиғимиздан битта олдинги, «Хоразмча» деб номланган таронада ёға бошлади. «Пари-пари» қўшиғини куйлаётганимизда, стадиондаги аппаратуралар куйиб қолди. Шу ўринда, ёмғир ёғаётганда ҳам концертни тарк этмаган мухлисларимизга ижодий жамоамиз ва ўзим номимдан  миннатдорчилик билдирмоқчимиз.

Ўтган йилги «Унутилмас кунлар» деб номланган гастроль концертингизда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги концертларингиз бекор қилинган эди, бу йил у ердаги мухлисларингиз билан дийдор кўришасизми?

—Худо хоҳласа, бу йил албатта Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам концерт дастуримизни тақдим этамиз. Айни кунларда, Навоий вилоятидаги концерт дастуримизни ниҳоясига етказиб, Самарқандга йўл олганмиз. 26 май куни Нукус, 27 май куни Хоразм вилоятларида ўзимизнинг «Шукрона» номли концерт дастуримиз билан меҳмон бўламиз. Ҳали унгача Самарқанд вилояти, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида концертларимиз бор.

Теги: Баҳром Назаров ўзи иштирокида тарқа

Всего комментариев: 0
avatar