Главная » 2016 » Март » 23

Банандан ОИТС тарқаётгани ростми? Барча саволларга аниқлик киритамиз


  • voydodaxek
  • 23 Мар 2016(07:47)
  • 586
  • 0

Сизга ҳам Telegram мессенжеридан ичи қизғиш рангдаги бананнинг сурати келдими?

 

Бир неча ой аввал ижтимоий тармоқлар орқали банан, апельсин, мандарин, ҳатто, картошка каби мева ва сабзавотлар ичида қандайдир қизил, пушти рангли қон кўринишидаги суюқликнинг борлиги, ушбу суюқлик турли касалликларни, хусусан, ОИТС касаллигини келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Одатда, бу каби ҳолатлар фотошоп маҳсули бўлиб чиқарди. Бироқ бу борадаги тахминлар, фикр-мулоҳазалар шу қадар авж олмоқдаки, бу ҳақда ёзишга ва маълумотларни таҳлил қилиб, уларни ўзаро солиштиришга қарор қилдик.

Айни мавзуда ҳар кимнинг ўз фикри бор. Биз истеъмолчи, журналист сифатида уларнинг фикрини хурмат қиламиз ва инобатга оламиз. Мақсадимиз йўқ нарсани одамлар онгига сингдириш ёки эътибор тортиш эмас, шунчаки, фикрларни тарозининг палласига қўйиб кўриш. Кузатувларимиз натижаси сизга қизиқми?

Сўровнома

Мақола тайёрлашни мева ва сабзавотлар ўртасидан чиқаётган суюқлик ҳақида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида сўровнома ўтказишдан бошладик. Сўромномада қатнашганларнинг айримлари шундай ҳолатга дуч келганини айтса, яна бошқалар бунинг бўлмаган гап эканини айтиб, жиғибийрон бўлганинининг гувоҳи бўлдик. Қуйида сўровномадаги айрим мулоҳазалар билан танишинг:
— Албатта, ҳеч ким сифатсиз маҳсулотдан кафотлатланмаган, аммо бу гапнинг турган битгани ёлғон. ОИТСнинг юқиш йўллари ҳақида ўқиб чиқишнинг ўзи ҳар қандай саволга жавоб бўла олади.
 
— Мен ҳам бу ҳақида эшитдим. Яқинларим орасида шифохонада ишлайдиган киши бор. У шундай бананлар туфайли бир неча боланинг ичи бузилиб касалхонага келтирилганини айтганидан сўнг, банан сотиб олмай қўйдим.
— Менга Telegram орқали ичидан қизил рангдаги суюқлик топилган бананнинг сурати келганди. Ишонишни ҳам, ишонмасликни ҳам билмайман.
 
— Мен бу гапларга умуман ишонмайман. Банан истеъмол қилиб, сўнг ОИТС билан касалланиб бўлмайди.
 
— Апельсин ичидан ҳам суюқлик чиққани тасвирланган суратлар бор. Эшитишимча, банан ичига шприц ёрдамида касаллик кўзғатувчи суюқлик юборилаётган экан.
 
— Мен бу ҳақда ҳеч қандай гапни эшитганим йўқ.
 
— Картошка тозалаш вақтида унинг ичи ўта қизиллигини кўрдим. Овқатга солишдан қўрқиб ташлаб юбордим. Ахир банан борасида турли фикрлар “юрибди”.

Facebook´даги шошилинч хабар

Куни кеча Facebook ижтимоий тармоғида Leka FA исмли фойдаланувчи келтирган фикрлар ҳам кишини ўйлантириб қўяди. У шундай ёзади:
— Шошилинч! Дўстлар, мен ҳайратдаман...Ёзаяпману қўлларим титраяпти. Банан сотиб олманг. Мана ҳозир бананнинг ичи қон билан тўла эканига гувоҳ бўлдим. Яқинда касалланган бананлар ҳақидаги постни ўқигандим. Шундай кейин фарзандимга бананни кесилган ҳолатда берадиган бўлдим. Мана, ҳозир нима топдим. Шошилинч! Сиз ҳам бошқаларга хабар беринг, илтимос!

Ушбу хабарга Facebook фойдаланувчиси ўзи сотиб олган бананнинг суратини илова қилган. Унинг постидан сўнг бошқа фойдаланувчилар ҳам бу борада турли фикрларни қолдиришган.
— Қандай даҳшат! Энди банан сотиб олиш чоғида барчасини кесиб кўриш керакмикин? Бу қандай қон бўлди? Мен энди банан сотиб олмайман!

Facebook фойдаланувчисининг сўзларидан банан ҳақидаги фикрлар аввал ҳам бошқа фойдаланувчиларнинг постларида чоп этилганини билиш мумкин.

Банан билан боғлиқ гап-сўзлар бир неча йил аввал “болалаб” кетган

Банан билан боғлиқ бу каби можаролар нафақат Ўзбекистонда, балки Қозоғистон, Россия каби давлатларда ҳам мавжуд. Қозоғистонда “ОИТС касаллигини юқтирувчи бананлар” ҳақидаги гаплар 2014 йилнинг охири 2015 йилнинг бошларидаёқ бошланган. Россияда эса бу гаплар 2015 йилда “болалади”. Аслида эса дунё миқёсида бу борадаги гап сўзлар қарийб 6 йил аввал бошланган.

Олтойда банан савдоси тушиб кетди

Олтой ўлкаси фуқароларининг қўл телефонларига ҳам “Бананлар ичидаги қизил суюқлик ОИТСни келтириб чиқариши мумкин”лиги ҳақидаги SMS хабарлари кела бошлаган. Бундай SMS’лар ким томонидан, нима мақсадда юборилаётгани номаълум. Шифокорлар банандан ОИТС юқтириш мумкин эмаслигини қайта-қайта таъкидлашларига қарамасдан SMS’ларнинг таъсирида Олтойда банан савдоси анчагача тушиб кетди.

Шундай банан Чеченистонда ҳам топилганмиш

Худди шундай маълумотлар интернет нашларида ҳам кўплаб топилади. Буни қарангки, “Bebebe.cc” нашрида айнан шу мавзуда бир мақола чоп этилган.
“Чеченистондаги бир аёл банан ичидан қон топди. Аёл уни лаборатория текширувга берганида банан ичидаги қон ОИТС билан касалланган инсонга тегишли қон экани аниқланган. Икки ҳафта аввал Африкада ички қисми қон билан зарарланган апельсинларни топишганди, мана бу ҳолат Россиягача етиб келди. Меваларга эҳтиёт бўлиг ва уларни истеъмол қилишдан аввал уларни бўлакларга бўлинг. Чунки кеча Африкада, бугун Чеченистонда эртага эса бизгача ҳам ана шундай зарарланган мевалар етиб келиши мумкин. Мен анонимман. Ҳаммага тинчлик тилайман....
 

Теги: Банандан ОИТС тарқаётгани ростми? Б

Всего комментариев: 0
avatar