Главная » 2016 » Март » 24

Барак Обама ва Хиллари Клинтоннинг ҳаётига таҳдид қилишди


  • voydodaxek
  • 24 Мар 2016(12:21)
  • 564
  • 0

Огайо штати фуқароларидан бири 35 ёшли Жонатан Смид Махфий хизматга қўнғироқ қилиб Барак Обама ва Хиллари Клинтонни ўлдирмоқчилигини айтган.

 

“АҚШ Махфий хизматига қўнғироқ қилиб Барак Обама ва Хиллари Клинтонларни ўлдириш билан қўрқитган шахс қўлга олинди”, – деб ёзади ТАСС. Гарчи сўроқ қилинган вақтда у телефон орқали айтганлари ҳақиқат эмаслигини маълум қилган бўлсада, у АҚШ президенти Барак Обама ва АҚШнинг собиқ давлат котиби Хиллари Клинтоннинг ҳаётига таҳдид қилганликда айбланмоқда.

Жонатан Смидга қўйилган айбловлар битилган суд қарори Кливленд шаҳри федерал судига юборилди. 35 ёшли Смиднинг айбини исботловчи асосий далил – бу телефондаги сўзлашувнинг Махфий хизмат томонидан ёзиб олинган аудиотасмасидир.

Айтиш лозимки, бу аҳмоқона қўнғироқ Смид томонидан амалга оширилган илк қўнғироқ эмас. 28 февраль куни у Махфий хизматнинг маҳаллий бўлимига қўнғироқ қилиб Барак Обамани ўлдиришни, Хиллари Клинтонни эса ўласин қилиб дўппослашни исташини айтганди.
 
Табиийки, у қўлга олинди. Сўроқлар давомида Смид телевизор кўриб, пиво ичаётган вақтида қўнғироқ қилганини ва ҳеч қандай ёмон нияти йўқлигини такрорларди. Смиднинг синглиси сўроқ қилинганида, у акасининг ақлан носоғлом экани ва АҚШнинг собиқ президенти марҳум Жон Кеннедининг жонига қасд қилиниши унга жуда қаттиқ таъсир этганини айтган. 

Теги: Барак Обама ва Хиллари Клинтоннинг

Всего комментариев: 0
avatar