Главная » 2016 » Август » 19

Барак ва Мишель Обаманинг севги тарихи ҳақида фильм суратга олинди


  • Pro_eXclusive
  • 19 Авг 2016(14:53)
  • 286
  • 0
Барак ва Мишель Обаманинг севги тарихи ҳақидаги фильмнинг либослар бўйича рассоми Меган Шпатц фильмда фойдаланилган либослар ҳақида гапириб берди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. Фильм “Саутсайд сен билан” деб номланиб, бош қаҳрамонлар образини актёрлар Паркер Сойерс ва Тика Самптерлар яратган. Шпатц АҚШнинг биринчи хоними энди гўзаллик намунаси деб ҳисобланаётгани учун унга либос танлашда қийналганини тан олди. Фильмда либослар учун 2 минг доллар сарфланган. У аввалига 1980 йиллар кийиниш услубини ўрганди ва шундан кейин эр-хотин Обамаларнинг фотосуратларини ҳам кўриб чиқди. Шпатц Мишель Обаманинг касби ҳуқуқшунос бўлгани учун унга аввалига жиддий кийимларни танлаган бўлса, кейин фикридан қайтиб, бироз эркинроқ кийинтирган. Барак Обама учун кийимларни Etsy сайтидан танлаган.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar