Главная » 2016 » Август » 2

Бастакорлар эътирози: “Хонандалар бизнинг пулимизни ҳисобламасин!”


  • Admin
  • 02 Авг 2016(13:01)
  • 375
  • 0

Санъатнинг барча йўналишлари вакилларини баҳсга чорлаб, энг долзарб мавзулар борасида баҳс-мунозара юритаётган “РИНГ” лойиҳасига бу гал қўшиқ муаллифларини таклиф этдик. Бу йўналиш вакиллари доим кадр ортида бўлгани учун, кўпчиликка яхши таниш эмас. Шу сабаб аввало уларни таништириб ўтсак: Элдор Қаюмов — хонанда Муниса Ризаеванинг “Голливуд”, “Сакраменто” қўшиқларини ёзган.  Баҳодир Низомов эса Зиёда ва Дилсўзнинг сўнгги хит қўшиқлари муаллифи. Энди эса уларнинг муаммоларига қулоқ тутамиз.

Б.Н.: — Кўпинча хонандаларга қўшиқ сотаётганимизда “ставка” қўйиб олибсизми деб эътироз билдиришади. Нега энди улар бизнинг  пулни ҳисоблаши керак деб ўйлаб қолдим. Улар биз ёзиб берган қўшиқларни юзлаб тўйларда куйлаб, биздан кўра кўп пул йиғиб олишяпти-ку. Биз уларнинг пулини ҳисобламаймиз, бу бизга керак ҳам эмас. Биз қўшиқ муаллифлари, қилган меҳанатимизга, уларга тақдим этган қўшиқнинг ноодатий, қайтарилмаслик даражасига қараб нарх қўямиз. Бу бозор иқтисодиёти. Ҳамма эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ишлайди.

Э.Қ.: — Менга ҳам бу савол билан кўп мурожаат қилишган. Лекин ўзим ҳеч қачон ишимга нарх белгиламаганман. Доим хонанданинг муаммиласи, шароитига қараб ишлаганман. Ҳатто совға қилинган машҳур қўшиқлар ҳам бор.

Лойиҳанинг тўлиқ талқинини “Даракчи” газетасининг 4 август куни сотувга чиқадиган янги сонида ўқишингиз мумкин.

Теги: Бастакорлар эътирози: “Хонандалар б

Всего комментариев: 0
avatar