Главная » 2016 » Август » 11

Бегона одам билан мулоқотга киришиш учун қўл келадиган 7 савол


  • Admin
  • 11 Авг 2016(08:35)
  • 506
  • 0

Тасаввур қилинг, янги танишлар, янги ҳамкасблар даврасида ўтирибсиз. Ҳамма бир-бирига бегона бўлгани учун суҳбатни нимадан бошлашни билмай, жим ўтирибди. Ортиқ сукут сақлашнинг иложи йўқ, ҳатто соатингизнинг чиқиллаши ҳам эшитилиб турибди. Агар тўғри савол беришни билсангиз, бу вазиятдан чиқиб кетиш мумкин.

1-савол. ... ни қаердан танийсиз?
Вариант. Бу кечага ким билан келдингиз?

Оддийгина бу савол суҳбатдошингиз билан умумий бўлган нарса ҳақида гап бошлашингизга ёрдам беради. Суҳбат давомида янгидан-янги саволлар туғилади.

2-савол. Айнан нимани назарда тутяпсиз?
Вариант. Ҳеч қачон бу ҳақда эшитмаган эканман! У қандай ишлайди?

Ҳар бир одам қайта-қайта савол бериб, вазиятни ойдинлаштиришни ёқтиради. Чунки ҳеч ким ахмоқ бўлиб кўринишни истамайди. Одам ўзини худди ҳамма билган нарсадан бехабар қолгандай сезади. Аммо бу ерда гап бошқа нарса ҳақида кетяпти, янги одам бўлганингиз учун атрофингиздагилар буни тўғри қабул қилади. Бундан ташқари бу савол бошқаларни ҳам қизиқтираётгани учун суҳбат ёқимли тус олади.

3-савол. Нима учун бу касбни танлагансиз?
Вариант. Бу соҳада ишлашингизга ким сабабчи бўлган?

Одамлар ўзи ҳақида гапиришни хуш кўришади. Бундай саволдан кейин суҳбатдошингиз берган жавоб, кейинги саволнинг туғилишига, суҳбатнинг жонланишига ҳам сабаб бўлади. Баъзи ҳолларда у билан битта университетда ўқиганингиз ёки бир соҳада ишлаганингиз маълум бўлиши мумкин. Ҳар иккалангиз учун қизиқ туюлган суҳбат ўзгача, қизғин тус олади.

4-савол. (...) да сизга кўпроқ нима ёқади?
Вариант. Менга ҳақиқатан ҳам (гулдаста, бу ер ва ҳоказолар) ёқди. Сизга-чи? 

Бу саволдан кейин юқоридаги каби суҳбатдошингиз билан орангиздаги алоқа мустаҳкамланади ва у ўз фикрини баён қилади. Агар суҳбатдошингиз гапингизни маъқулламаса, энг қизиғи шундан кейин бошланади. Қарабсизки, шу билан суҳбатингизнинг ниҳояси кўринмайди.
 

5-савол. Сизга қайси ресторан ёқади?
Вариант. Қайси ресторанга борсам одамлар камроқ бўлади?

Одамлар тадқиқот қилишни, турли синовлар ўтказишни ёқтиришади. Агар бу шаҳарга илк маротаба келган бўлсангиз, суҳбатдошингиз шу ерлик бўлса, сизни шаҳар билан таништиришига ишончингиз комил бўлсин. У билан қаерга боришни, қаерда мазали таомлар бўлишини, қаерда сайр қилиш мумкинлигини бемалол муҳокама қилишингиз ва бир талай фойдали маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

6-савол. Нега бундай деб ўйлаяпсиз?
Вариант. Қизиқ... мен умуман бошқача ўйлагандим, сизнинг гапингизга қараганда... 
Одамлар карьераси, туғилган шаҳри, қизиқиши ҳақида суҳбатлашишни ёқтиришади. Унинг сўзларини диққат билан тингланг, суҳбат давомида ўз фикрларингизни ҳам билдиринг.

7-савол. Шу даражага етгунга қадар, нималардан қийналдингиз?
Вариант. Агар ҳаммасини бошқатдан бошлаш имкони бўлганда, яна шу йўлни танлаган бўлармидингиз?

Кўзлаган мақсадига етгунга қадар бошидан қандай қийинчилик ва азобларни ўтказганини ҳар бир одам мароқ билан сўзлаб беради. Бундай суҳбат жуда ҳис-ҳаяжонга тўла бўлади. Бу савол орқали нафақат жавоб, балки қимматли сабоқ ҳам оласиз.

Теги: Бегона одам билан мулоқотга киришиш

Всего комментариев: 0
avatar