Главная » 2016 » Апрель » 14

Бензема Франция термасининг Евро-2016 учун таркибига киритилмади


  • Admin
  • 14 Апр 2016(09:32)
  • 346
  • 0

«Реал» жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема Франция терма жамоасининг 2016 йилги Европа чемпионати учун якуний таркибига киритилмаган. У ўз ватанида ўтказиладиган турнирни ўтказиб юбориши ҳақида твиттердаги саҳифаси орқали маълум қилган.

«Афсуски, мен терма жамоанинг Европа чемпионати учун таркибига чақирилмадим. Турнирда иштирок этмайман», — дея ёзади футболчи.

2015 йилнинг декабрида Бензема Француз футбол федерацияси томонидан терма жамоа таркибидан чиқарилганди. Бунга унинг «Лион» футболчиси Матьё Вальбуэнанинг шантаж қилинишида иштирок этгани билан боғлиқ можаролар сабаб бўлганди.

Теги: Бензема Франция термасининг Евро-20

Всего комментариев: 0
avatar