Главная » 2016 » Август » 17

Блогер ҳовузни 25 миллион сув пуфакчалари билан тўлдирди


  • Pro_eXclusive
  • 17 Авг 2016(14:32)
  • 121
  • 0
YouTube'да Марк Робер исмли блогернинг ҳовузни 25 миллион Orbeez сув пуфакчалари билан тўлдирган видеоси пайдо бўлди. Роликда Робер ва унинг яқинлари Orbeez сув пуфакчалари билан тўлган ҳовузни синовдан ўтказишади. Блогер пуфакчали ҳовузга сакрайди ва бу ғоя қандай пайдо бўлганлигига изоҳ беради. Видеохостинг фойдаланувчиларига Робернинг тажрибаси маъқул келди, улар амалга оширилган ажойиб тажриба учун блогерга таҳсин айтишди. Тармоқнинг баъзи фойдаланувчилари блогерга ҳали ҳовузни Orbeez'дан тозалаш кераклиги ҳақида эслатиб қўйишди. Orbeez — 99 фоиз сув ва 1 фоиз зарарсиз полимерлардан иборат пуфакчалар. Orbeez пуфакчалари сувга ташланганда 100 каррадан катталашади.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar