Главная » 2016 » Июнь » 13

Bloomberg: 2015 йил дунё қурол бозорида савдо ҳажми сезиларли даражада ошди


  • Admin
  • 13 Июн 2016(12:31)
  • 439
  • 0

Қурол-яроғ савдоси ҳажмининг ўсишига Ямандаги вазият сабаб бўлган.

 

Дунё қурол бозорида қурол-яроғ савдоси 2015 йилда 10 фоизга ўсди ва унинг ҳажми 65 миллиард АҚШ долларига тенг бўлди.  2014 йилда эса бу кўрсаткич 58,4 миллард АҚШ долларини ташкил этган эди.  Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
 
Қурол-яроғ савдосининг ўсишига асосий сабаблардан бири – Саудия Арабистони томонидан ҳарбий техникаларни кўплаб миқдорда сотиб олинганлигидир.  Мазкур давлат 2015 йилда қуролли кучларини ҳарбий техникалар билан кучайтириш учун  9,3 миллиард АҚШ долларида маблағ сарфлаган.
 
Саудия Арабистони  томонидан қурол-яроғ сотиб олинишининг кескин ўсишига Ямандаги ҳарбий ҳаракатлар сабаб бўлди.  Шу туфайли дунё қурол-яроғ бозорида ҳарбий техникалар савдоси сезиларли даражада ўсди,  дейилади хабарда.
 
Бундан ташқари Яқин Шарқ ва Жануби-шарқий Осиё давлатларида ҳам қурол-яроғга нисбатан талаб ортган.
 
2015 йилги маълумотларга қараганда,  Саудия Арабистони қурол-яроғ импорти бўйича дунёда биринчи ўринда туради.  Ар-Риёд ўтган йилда ҳарбий техника импорти ҳажмини 50 фоизга оширган.  Дунёда қурол-яроғ импорти бўйича Ҳиндистон иккинчи,  Австралия учинчи ўринда туради.

Теги: Bloomberg: 2015 йил дунё қурол бозо

Всего комментариев: 0
avatar