Главная » 2016 » Октябрь » 18

Бутун дунёда ширин ичимликлар учун солиқ кўтарилади


  • News
  • 18 Окт 2016(11:02)
  • 413
  • 0
Ҳар йили дунё бўйлаб 11 октябрь куни “Халқаро ортиқча вазн куни” ўтказилиши белгиланган. Жорий йилда ҳам Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу санага бағишланган ҳужжатни тақдим этди.

Мазкур ҳужжатда ташкилот ширин таъмли ичимликларга қўйилган солиқ миқдорини 20 фоизга оширишни таклиф қилди. Солиқлар кўрсаткичининг ошиши уларнинг истеъмолига ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Шу орқали инсонлар бундай ичимликларни 20 фоизга кам сотиб оладилар.

Бу тажриба Мексика мисолида кўриб чиқилгани қайд этилди. 2 йил аввал, Мексикада ширин таъмли ичимликлар учун солиқ 10 фоизга кўтарилганди, натижада йил охиригача бундай ичимликларнинг сотилиш даражаси 6 фоизга тушган.

ЖССТ ҳужжатида қайд этилишича, алкоголсиз, мевали шарбат ва энергетик ичимликлар, шунингдек, ароматизатор қўшилган сутли ичимликлар ҳам инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Ўз навбатида бундай ичимликлар ортиқча вазн юзага келишига ҳам сабаб бўлади.

Сўнгги 35 йил ичида дунё бўйлаб ортиқча вазнга эга бўлган кишилар сони деярли икки бараварга ошган.

Дурдона Расулова

Теги: Бутун дунёда ширин ичимликлар учун

Всего комментариев: 0
avatar