Главная » 2016 » Июнь » 13

Cевинч Мўминова: “Севгидан хафсалам пир бўлган”


  • Admin
  • 13 Июн 2016(12:26)
  • 1130
  • 0

Хонанда Севинч Мўминова ҳозирги кундаги ижоди ва шахсий ҳаёти билан боғлиқ саволларга жавоб берди. У сўнгги пайтларда тарқалган шахсий ҳаёти ҳақидаги миш-мишларга ҳам “kun.uz” сайти учун берган интерьюсида муносабат билдирди.

“Очиғи, севги борасида ҳафсалам пир бўлган. Бу тўғрисида бошқа ҳеч нарса дея олмайман”,—дейди Севинч.

Нашр мухбири хонандадан бугунги кунда турмуш ўртоғи, хонанда Шароф Муқимов билан яшамаётганига қандай изоҳ беришини сўраганида, хонанда:

 

“Йўқ, мутлақо ҳеч нарса дейишни хоҳламайман. Майли, кимдир билар шахсий ҳаётим ҳақида, кимдир йўқ. Лекин нима бўлганда ҳам, айтишим мумкинки, мен яхши рафиқа ва яхши она бўлишга ҳаракат қилдим. Ўзимни оқлаб, ундоқ эди, бундоқ эди, деб айтмайман. Чунки бўрининг еса ҳам, емаса ҳам оғзи қон дейишади. Ҳақиқатни Оллоҳ билса бўлди, бошқалар олдида ҳисоб беришга мажбур эмасман”,—дея жавоб берди.

Теги: Cевинч Мўминова: “Севгидан хафсалам

Всего комментариев: 0
avatar