Главная » 2016 » Апрель » 25

Чарли Чаплин: 54 ёшда топилган чин муҳаббат қиссаси


  • Admin
  • 25 Апр 2016(20:14)
  • 374
  • 0

Актёр ОАВга берган интервьюларида Унага боққанида муҳаббатдан кўзларига ёш келишини тан олган.

16 март куни Чарли Чаплин таваллудига 127 йил тўлди. Асл исми Чарльз Спенсер Чаплин бўлган киноактёр, сценарист, бастакор ва режиссёр 1889 йил 16 апрелда Лондонда санъаткор оиласида дунёга келган. Унинг келиб чиқиши асли инглизларга бориб тақалади.
 
Чаплин ҳаёти давомида 4 бора уйланган ва 11 фарзанд кўрган. Бироқ ана шу никоҳлар ичида уни ҳам руҳан, ҳам қалбан махф этгани Уна О’Нил билан тузилган никоҳ эди. Уна О’Нил ҳақиқий маънода актёр умрининг сўнгги кунларига қадар у учун азиз ва муҳтарам аёл сифатида тарихда қолган.
 
Буюк комик нафақат истеъдодли актёр, сценарист ва кинорежисёёр, балки ўз замонасининг кўзга кўринган аёллар ўртасида донғи кетган кўркам ва хушбичим эркак сифатида ҳам шуҳрат қозонганди. Гарчи у бошқалар каби ўта чиройли бўлмасада, аёллар уни жуда яхши кўришарди.
 
Уна билан учрашгунга қадар у 17 га тўлмаган қизлар билан учрашишни хуш кўрарди. Тарихда Чарлининг ҳақиқатан ҳам севги борасида бироз шошқалоқ бўлгани, бир кўришда севиб қолавергани ҳақида маълумотлар талайгина топилади.
 
“Ўзидан из қолдириш табиат қонуни. Ҳар қандай гўзал аёлни учратар экан, ҳар бир эркак – хоҳ у ёш бўлсин, хоҳ кекса у билан яқиндан танишиш истагида бўлади, ҳар ҳолда мен билан доим шундай бўлган”, дейди Чарли Чаплин интервьюларнинг бирида.
 


Бироқ тақдирнинг ҳазилини қарангки, миллионлаб аёлларнинг қалбидан жой олган, кўплаб аёлларни домига илинтирган чин маънодаги истеъдод эгаси кексалик соя солишни бошлаган йилларда, 54 ёшида ҳақиқий бахт нима эканини тушуниб етади. Актриса Уна О’Нил Чаплиндан 36 ёш кичик эди. Айнан у Чарли Чаплиннинг сўнгги ва ягона муҳаббати бўла олган.
 
“Унинг биргина кулгуси туфайли менинг тушкун кайфиятим ёзилиб кетди. Мен унинг гўзаллиги ва ёқимтойлигининг шайдосига айландим”, дейди яна бир интервьюсида Чаплин. Оммавий ахборот воситаларида эса “Чарли Чаплиннинг аёллари унинг ролларидан ҳам кўп эди. Аммо ҳақиқий муҳаббати кутилмаганда кириб келди”, деб ёзишарди.
 
Унанинг отаси унинг Чаплинга турмушга чиқишига мутлақо қарши эди. Аслини олганда бунинг ҳайратланарли жойи йўқ. Ҳар қанча машҳур ва пулдор бўлмасин Унанинг отаси Чаплиндан атиги 1 ёш катта эди. Бироқ Уна отасининг қаршилигига қарамай Чарлига турмушга чиқади.
 
Чарли ва Унанинг муносабатлари ва муҳаббатлари ҳақида хотирлаб Унанинг дугонаси Мэттау шундай дейди: “Уларнинг муҳаббати ва турмуши шу қадар самимий ва гўзал эдики, унинг кучи атрофдагиларни ҳайратлантираверарди...”
 
Ёш бўлишига қарамай Уна ўқимишли ва тарбияли аёл эди. Машҳур драматургнинг қизи бўлган Уна гўзалликдан ташқари кучли ва эркин ҳарактерга эга эди. Чарли ва Унанинг никоҳлари ҳақида бахслар кетган чоғда, кўпчилик Унанинг отаси оилани қизи 2 ёшлигида тарк этгани ва айнан мана шу ҳолат Унада ўзидан анча катта бўлган, отаси ўрнини боса оладиган инсон билан турмуш қуришга бўлган истакни пайдо қилган, деган фикрни ҳам илгари суришарди. Бироқ эр-хотин буни бошқача изоҳлашган. Жумладан Уна Чарли ҳақида шундай дейди:
 
“У мени катта ёшли, тажрибаларда пишган инсонга айлантирди, мен эса уни ёшартириш билан банд бўлдим”.
 
Бошқалардан фарқли ўлароқ Уна актрисалик карьерасидан воз кечди ва ўзини оилага бағишлади. Унанинг қарори ҳақида интервью берар экан Чарли Чаплин шундай деган эди:
 


“Мен ёнимда, оиламда ўз карьерасини тузишга урунаётган аёл эмас, ҳақиқий аёл борлигидан бахтиёрман. Тўғрисини айтганда, Унанинг юзига боқиб кино олами истеъдодли актрисани бой берганини тушунаяпман, бироқ мен уни ҳеч ким билан бўлишишни истамасдим”.
 
Чарли ва Унанинг оиласи Швейцарияга жойлашди ва улар 8 та фарзандли бўлишди. Уларнинг саккизинчи фарзанди Чарли 72 ёшни қарши олганда дунёга келган.
 
34 йил давомида бирга яшаган Унаси ҳақида гапирар экан Чаплин яна шундай дейди:
 
“Ингичка йўлдан мендан аввал юриб кетаётган қомати келишган аёлга, унинг кумуш толалар оралаётган қора сочларига боқар эканман, қалбимда шу қадар кучли муҳаббат ва илиқлик ҳисси уйғонадики, кўзларимга ёш келади”.

Теги: Чарли Чаплин: 54 ёшда топилган чин

Всего комментариев: 0
avatar