Главная » 2016 » Июнь » 27

Чили Америка Кубоги финалида Аргентинани мағлубиятга учратди


  • Admin
  • 27 Июн 2016(18:40)
  • 353
  • 0

Америка Кубоги–2016 мусобақасининг финал беллашувида Аргентина терма жамоаси Чили футболчиларига қарши баҳс олиб борди. 

Мазкур учрашувнинг асосий ва қўшимча таймларида нурсиз дуранг қайд этилди ва жамоалар “футбол лотореяси”га мурожат қилишди. 

Ўтган йилги сингари бу йил ҳам Чили пенальтилар сериясида ғалаба қозонди – 4:2. Аргентина сафида Месси ва Биглия гол кирита олмади. Чили таркибида Артуро Видаль пенальтини ноаниқ тепди. Шу тариқа, Чили кетма-кет иккинчи марта Америка Кубоги соҳибига айланди. 

Америка Кубоги-2016. Финал

Аргентина – Чили 0:0

Пенальтилар серияси: 2:4

Аргентина: Ромеро, Отаменди, Рохо, Меркадо, Фунес Мори, Маскерано, Биглия, Банега, Ди Мария (Краневиттер, 57), Месси, Игуаин (Агуэро, 70).

Чили: Браво, Исла, Босежур, Хара, Варгас (Кастило, 109), Видаль, Фуэнсалида (Пуч, 80), Арангис, Санчес (Сильва, 104), Медель, Диас.

Огоҳлантиришлар: Диас (16), Маскерано (37), Видаль (37), Месси (40), Босежур (52), Арангис (69), Краневиттер (94).

Четлатиш: Диас (28), Рохо (43).

 

Теги: Чили Америка Кубоги финалида Аргент

Всего комментариев: 0
avatar