Главная » 2016 » Ноябрь » 2

Чилилик 84 ёшли пенсионер заргарлик дўконига тушган ўғрини бир зарба билан уриб йиқитди


  • Mirkarimoff
  • 02 Ноя 2016(22:45)
  • 439
  • 0

Чилилик 84 ёшли пенсионер Рауль Муньос савдо марказидаги заргарлик дўконидан қимматбаҳо тақинчоқларни ўғирлаган ўғрини бир зарба билан қулатди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри. 

Видеокузатув камерасида пенсионернинг ўғрини чалиб йиқитгани ва ўзи ҳам у билан бирга ерга қулагани акс этган. Муньосга ёрдам бериш учун савдо маркази мижозлари ва пенсионернинг рафиқаси шошилган. Полиция келгунга қадар ўғри қўлга олинган. 

Муньос маҳаллий телеканалга берган интервьюсида буни ғайриихтиёрий тарзда бажарганлигини тан олган. Унинг бу қилиғидан рафиқасининг жаҳли чиққан. Муньоснинг айтишича, рафиқаси тўрт соат давомида у билан гаплашмай, жазолаган.

 

Теги: Чилилик 84 ёшли пенсионер заргарлик

Всего комментариев: 0
avatar