Главная » 2016 » Апрель » 29

Цукерберг 2 соат ичида 4,3 млрд долларга бойиди


  • Admin
  • 29 Апр 2016(07:17)
  • 432
  • 0

Facebook ижтимоий тармоғи раҳбари Марк Цукерберг NASDAQ электрон биржасида савдо очилгандан кейин икки соат ичида ўзининг бойлигини 4,3 млрд долларга ошириб олди. Бу ҳақда Forbes нашри хабар бермоқда.

Айни вақтда Цукерберг дунёнинг энг бадавлат одамлари рўйхатида 6-ўринни эгалламоқда. Унинг бойлиги 51,8 млрд долларга баҳоланмоқда.

Facebook акциялари компания 1-чорак бўйича натижаларни эълон қилгандан кейин 10 фоизга ошиб кетди. Компания даромадлари таҳлилчилар кутгандан зиёдроқ бўлди. Компаниянинг соф даромади бир йил давомида уч баробарга, яъни 1,5 млрд долларгача, тушуми эса 5,2 млрд долларгача ошган.

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқ ўзининг фаол фойдаланувчилари сонини 15 фоизга ошириб, улар сонини 1,65 млрд кишига етказишга муваффақ бўлди.

Теги: 3 млрд долларга бойиди, Цукерберг 2 соат ичида 4

Всего комментариев: 0
avatar